Депуптатлар "Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилдилар
13 ноябр 2013, 10:58 9 кўрилди

altМажлисда дастлаб Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Жорий йилнинг июль ойида қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинганидан кейин у кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтди. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги энг муҳим давлат дастурларини ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари самарали иштирок этиши учун ноёб имконият яратади. Моддама-модда батафсил муҳокамадан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул қўмитага ҳужжатни тайёрлаш ва уни Олий Мажлис Сенатига юборишни топшириб, қонун лойиҳасини қабул қилди.

Шундан сўнг парламент қуйи палатаси вакиллари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳужжат “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши муносабати билан ишлаб чиқилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ер, Уй-жой кодексларига, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли тузатишлар киритилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ушбу қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллади ҳамда биринчи ўқишда қабул қилди. Масъул қўмитага ҳужжатни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш топширилди.

 

Шархлар
Реклама