Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Латвияга ташрифи бошланади
16 октябр 2013, 12:12 860 кўрилди

altУчрашувлар ва музокаралар чоғида Латвия раҳбарияти билан Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, сиёсий, савдо-инвестиция, транспорт-коммуникация соҳалари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.

uz24 маълумоти.

·         Латвия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги энг йирик учта ҳамкорларидан бири ҳисобланади

·         Куни кеча, 15 октябрь куни Ригада Ўзбекистон-Латвия бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди

 

 

Шархлар
Реклама