Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида сиёсий консультация бўлиб ўтди
26 сентябр 2013, 17:11 727 кўрилди

altТашқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бўлиб ўтган мулоқот чоғида турли соҳалардаги ўзбек-озарбайжон муносабатларининг устувор масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 2012 октябрь ойида Озарбайжонга расмий ташрифи доирасидаги келишувларнинг амалга оширилишига катта эътибор қаратдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларни қамраб олган 115 та икки томонлама ҳужжатдан иборат мустаҳкам ҳуқуқий-келишув базаси мавжуд.

 

Шархлар
Реклама