«Боинг» корпорацияси вице-президенти Тошкентда
15 август 2013, 12:22 1075 кўрилди

altДавлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, “Боинг” компанияси замонавий йўловчи самолётлари етказиб бериш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасида Ўзбекистоннинг ишончли ва узоқ муддатли ҳамкори эканини таъкидлади, деб хабар беради ЎзА.

Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Боинг” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 15 самолётдан фойдаланмоқда. Авиаташувларнинг ярмидан кўпи, жумладан, АҚШ ва Япония каби узоқ мамлакатларга парвозлар ушбу замонавий ҳаво кемаларида амалга оширилмоқда. 2016 йилда яна иккита “Боинг 787-800 Дримлайнер” самолёти етказиб бериш режалаштирилган.

Миллий авиакомпаниямиз учун учувчилар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ўқув-машғулот марказини машқ ускуналари билан жиҳозлаш, Тошкент шаҳрида “Uzbekistan Airways Technics” авиакорхонаси негизида самолётлар конструкциясининг йирик композит қисмларини таъмирлаш минтақавий марказини ташкил этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Рэймонд Коннер самимий қабул, очиқ фикр алмашув ҳамда “Боинг” компанияси фаолиятига берилган юксак баҳо учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этиб, ўзи раҳбарлик қилаётган компания ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Шархлар
Реклама