Берлинда ишонч ёрлиғи топшириш маросими бўлиб ўтди
04 октябр 2013, 08:53 692 кўрилди

alt«Жаҳон» ахборот агентлигининг маълум қилишича, тақдирлаш маросидан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинди.

ГФР Федерал президенти Германия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори сифатида кўришини ва қатор масалалар юзасидан мамлакатимиз билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг ижобий ҳолати ва икки томонлама ҳамкорликда катта потенциал мавжудлиги қайд этилди.

Мулоқот сўнгида ГФР Федерал президенти мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришга ва Ўзбекистон раҳбарияти ҳамда халқига зафарлар ва ободлик тилади.

 

Шархлар
Реклама