Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлади
22 ноябр 2017, 15:26 769 кўрилди

alt

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевни «Данакер» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилади.

Хабарда қайд этилишича, ушбу орден Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни ўрнатишга қўшган шахсий ҳиссаси учун берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама