Алишер Усманов Президент давлат маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

фев 19 / 2018

alt

Алишер Атаханович Усманов Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram канали хабар қилади.

А. Усманов бунга қадар Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *