Афғонистон Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди
05 декабр 2017, 12:37 386 кўрилди
alt
 
Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
 
Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
 
Афғонистон Президенти Мустақиллик майдони Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини таъкидлади. Майдоннинг ўзига хос манзараси, чуқур мазмун-моҳиятига юқори баҳо берди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама