Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Германияга ташриф буюради
14 ноябр 2017, 09:01 610 кўрилди

alt

14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германияга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти маълум қилади.

Ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери Бош вазири Ҳорст Зеэҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, “КфВ” Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда мамлакатимиз билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес фуруми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама