Абдулазиз Комилов расмий ташриф билан Ҳиндистонда бўлади
19 август 2017, 11:18 705 кўрилди

alt

21-23 август кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонда расмий ташриф билан бўлади.

Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж ҳамда Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама