Абдулазиз Комилов Испания ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирини Ўзбекистонга таклиф қилди
06 ноябр 2013, 12:35 568 кўрилди

alt

Бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, ҳалқаро майдондаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Томонлар Ўзбек-Испан мулоқоти ўзаро ишонч, очиқлик ва ҳурмат асосига қурилаётганини мамнуният билан қайд этдлар. Вазирлар халқаро хавфсизликка тахдид солувчи терроризм, экстремизм, наркотрафик, ноқонуний қурол савдоси ва бошқа уюшган жиноятчиликка қарши биргаликда курашишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Учрашувда шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар икки мамлакат ишбилармонлари доирасида мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ташрифларини уюштириш, бизнес–форумлар ташкил этиш, молиявий-техник салоҳият тақдимотларини ўтказишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Бундан ташқари, маданий-гуманитар ҳамкорлик, сайёҳлик ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ўртасида алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Хосе Мануэль Гарсия–Маргальо Ўзбекистонга ташриф буюриш таклифини миннатдорчилик билан қабул қилди.

 

Шархлар
Реклама