Абдулазиз Комилов ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан учрашув ўтказди
17 март 2017, 14:23 364 кўрилди

alt

17 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори Миҳаел Георг Линкни қабул қилди. У ЕХҲТ ДИИҲБнинг мамлакатимизга ташриф буюрган делегациясига бошчилик қилмоқда, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўтган йили навбатдан ташқари бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловини мониторинг қилишда иштирок этган ДИИҲБ делегацияси учун барча шароитлар яратилиб, фуқаролик жамияти институтлари ва сайлов участкаларида бўлиш имкони яратилгани қайд этилди. Ўзбекистон сайлов тизимини мустаҳкамлаш ва мукаммаллаштириш масалаларида ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлигини тасдиқланди.

Учрашувда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон С.МакГрегор иштирок этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама