Абдулазиз Камилов Нью-Йоркда бир неча икки томонлама учрашувлар ўтказди
30 сентябр 2013, 09:41 1089 кўрилди

altМазкур сессия доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Болгария Республикаси Ташқи ишлар вазири Кристиан Вигенин, Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Афғонистон ва Покистон бўйича АҚШнинг махсус вакили Джеймс Доббинс, Грузия Ташқи ишлар вазири Мая Панджикидзе, АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк, Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландия Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, дин ишлари ва жамияти бўйича вазир, Саида Варси хоним, Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ян Когоут, Сиёсий масалалар бўйича Бош котибининг ўринбосари Джеффри Фелтманлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Ресбуликаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.

Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг муҳим жиҳатлари, БМТ ва унинг идоралари доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Шархлар
Реклама