10 июнь куни БМТ бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради
07 июн 2017, 10:55 860 кўрилди

alt

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 10 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. БМТ Янгиликлар марказидан маълум қилинишича, бу бош котибнинг Марказий Осиё давлатларига ташрифи дастуридан ўрин олган.

Антониу Гутерриш 10 июнь куни Самарқандда Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистонга, Оролбўйи минтақасига боради.

Бош котиб 8-12 июнь кунларига мўлжалланган Марказий Осиёга ташрифи доирасида давлатлар раҳбарлари билан учрашади ва бир қанча тадбирларда иштирок этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама