Шуҳрат Ризаев: "Кириллни — асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунийлаштирайлик"
15 август 2017, 11:40 3526 кўрилди

alt

Таниқли адабиётшунос, "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев Президентга мактуб йўллади.

Мактубда Шуҳрат Ризаев жорий алифбомиз масаласини "ўта муҳим ва ғоят оғриқли муаммо" дея таъкидлаб, шундай дейди:

"Бугун 25 ёшгача бўлган фарзандларимиз лотин алифбоси асосидаги ёзувда савод чиқариб, ундан фойдаланяпти. Катта ёшдаги ҳамюртларимиз эса кирилл ёзувидаги алифбода мутолаа қилади ва иш юритади. Мана, учинчи ўн йиллик тўлиб боряптики, кўпчилик ҳануз лотин ёзувига мослаша олмаётир. Қолаверса, лотин алифбоси, мутахассислар фикрича, тилимиз табиатига унчалик мувофиқ эмас. Бинобарин, у янада такомиллаштиришни тақозо этади. Шу боис оммалашмаётган алифбодан оммавий ахборот воситалари ҳам, нашриётлар ҳам ниҳоятда кам фойдаланяпти. Мактаб ва ўрта махсус ўқув юртлари кутубхоналари лотин ёзувида бўлмаган адабиётларни фондларига олмайди. Натижада - бу кутубхоналар ғарибу қашшоқ, ёшларимиз ёниб тарғиб қилинаётган китобхонлик ва мутолаа маданиятидан бир тош нарида! Истиқлолимизнинг дастлабки йиллари "Ёш гвардия" ёки "Ўзбекистон ССР" номи билан нашр этилган неки китоб бўлса, у Алишер Навоийми, ё Абдулла Қодирий қаламига мансубми — фарқига бормай маҳв этганлари каби, ундан аввалроқ алифбони уч бора ўзгартириб (араб, лотин, кирилл), халқимизни саводсиз этганларидек жоҳилона иш тутишлар миллатимиз тарихи ва тақдирида хунук ва зарарли из қолдириши тайин. Сиз маърузангизда "жаҳолат" тушунчасига алоҳида тўхталиб, "... бугунги ҳаётий жараёнлар жаҳолат ҳамма соҳада ҳам учраши, агар унга қарши ўз вақтида кураш олиб борилмаса, ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда" деб айтдингиз. Шўро давлати алифбо масаласида ана шундай сиёсат юритгани учун, араб, кейинроқ қисқа муддат лотин алифбосида яратилиб, сақланган ёки нашр этилган қанчадан-қанча маънавий-маданий обидалар: қўлёзмалар, ҳужжатлар, газета-журнал, китоб­лар, ёзишмалар архиву ҳужжатхоналарда ўлик бисот бўлиб ётибди. Биз ҳам лотиндан кирилл алифбосига ўтилган даврдан то шу кунгача саксон йиллик маданий тарихимизни фарзандларимизга кераксиз бир мулк ўлароқ қолдирмайлик. Фурсат ўтмасидан кириллни — асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунлаштирайлик".

Мавзуга оид:

Шархлар
Мехмон
  24 август 2017, 15:37
Ш.Ризаевнинг бу изохларга муносабати кандай?

Бирор бир журналист сухбатлашдими?
Мехмон
  24 август 2017, 12:22
Адабиётшунос, "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевнинг гаплари 100% ХАТО. Узи энди лотин тилига тўлиқ ўтилвотти. Қанчадан-қанча ўқув қўлланмалар энди лотин тилида чоп этилвотти. "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири бўла туриб шундай гапларни ёзиш ёки айтиш УМУМАН КАТТА ХАТО деб хисоблайман. Ўзбекистонга Россия ва Белоруссиядан ташқари яқинда лотин алифбосига ўтган Озарбайжондан, Корея, Япония, Хитой, Хиндистон, Италия, Англия ва Туркиядан келган мутаххасислар билан ишлаяпман. Барча юрт вакиллари ИНГЛИЗ тилида сўзлашади. Бу дегани лотин алифбосини танишади. Биз ёшлар хам чет давлатларига бориб ишлашни хохласак, албатта рус тилини эмас, айнан ИНГЛИЗ тилини ўрганамиз. Сабаби биз хам қайси давлатга борсак хам, инглиз тилини билсак, қийналмаймиз. Кирилл алифбосини билсак, фақатгина Собиқ МДХ давлатларидагина кенг қўллаймиз. Шундай экан ёш авлодга биринчи навбатда лотин алифбосини ўргатиш тўғри бўлади деб хисоблайман. Вазирнинг жавоби жуда чмройли ва аниқ баён этилган. Яна бир нарсага эътибор беринг, лотин алифбосига эндигина ўтган вақтларимизада лотин тилидаги эълонлар ёки рекламаларда жуда кўп хатоликларга йўл қўйилади, хозирги вақтга келиб эса имло хатоларига жудаям камдан-кам холларда дуч келмоқдаман шахсан ўзим. Демак биз 20-йил лотин алифбосини ўзлаштириб бўлдик ва яна 20-йил ўтиб эса барча хужжатлар ва ОАВлардаги мақолалар хам лотин алифбосида ёзилади. Лотин алифбосида қийналаётганлар ДИҚҚАТИГА... Сизларнинг хам фарзандларингиз бор, невараларингиз бор ёки жуда бўлмаганда ШОГИРДЛАРИНГИЗ бор. Ана ушаларга илтимос қилинглар, ҚЎЛИНГИЗГА ТУШИБ ҚОЛГАН ЛОТИН АЛИФБОСИДА ЁЗИЛГАН АСАР, КИТОБ ЁКИ ЭРТАКЛАРНИ АЙТСАНГИЗ, УЛАР СИЗГА АЛБАТТА ИНТЕРНЕТ ЁРДАМИДА ХИДДИ ШУ СИЗ СЎРАГАН МАНБАНИ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЮКЛАБ ОЛИБ, ОҚ ҚОҒОЗГА ЧОП ЭТИБ БЕРИШАДИ.
Мехмон
  24 август 2017, 11:41
Ташкилот ва корхоналарнинг хам айрим ходимлари кирил ёки лотин алифбосидан фойдаланиб келишмокда.Халигача бир яхлит алифобога тулик урганганимиз йук.Лотин алифбосига утиш масаласи жуда куп тадбир килиниб,уйлаб кабул килинган давлат масаларидан бири деб уйлаймиз.Ёшларимизни бу йулдан оркага кайтармасдан,ургатишимизни давом эттиришиз лозим.Кирилл ёзувида ёзилган адабиётларга келсак,лотин алифбосида нашр килиниши ва ёшларга етказилиши лозим.
Мехмон
  24 август 2017, 11:34
Узининг "хато килишга хаккимиз йук ёхуд кайси алифбони танлаймиз" маколасида -"нега энди лотинни химоя килиб , муносабатингизни кириллда ёздингиз" деб уз фикрини баён килган Улугбек Хамдам-"яхшиямки,
дунёда окни ок , корани кора дейдиган шундай ужар годам ..."
деб адабиётшунос олим Наим Каримовга таьриф беради.
Наим Каримов эса качонлардир
"" адабиётшунос олимнинг айни пайтда фикрловчи(!) , мутафаккир(!)
шахс булиши эса ноёб(!) ходисалардир" деб Шухрат Ризаевга нисбат беради.
Шухрат Ризаев эса ;фурсат утмасидан кириллни- асосий,лотинни иккинчи алифбо сифатида конунийлаштирайлик "
Адабиётчиларимиз ажойибда !!!
Шуро даврининг захми бу!
Миллатпарварлик миллатга дахлдор тушунчалар билан уйнашишлик эмас !!!
Обид
  24 август 2017, 10:41
Биринчидан "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев мана бу сўзлари ("Катта ёшдаги ҳамюртларимиз эса кирилл ёзувидаги алифбода мутолаа қилади ва иш юритади. Мана, учинчи ўн йиллик тўлиб боряптики, кўпчилик ҳануз лотин ёзувига мослаша олмаётир") билан фақатгина қарияларни ўйлаяпти, ёшларни уммуман эсдан чиқарганлар.Ахир Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида. Ўзбекистонда кирилл алифбосига ўтилса, ёшлар чет эл давлатларига (Собиқ СНГ давлатларидан ташқари) ўқишга ёки ишлашга борган вақтида лотин тилида асосий мулоқотлар бўлганда қийналмайдими? Иккинчидан, (" оммалашмаётган алифбодан оммавий ахборот воситалари ҳам, нашриётлар ҳам ниҳоятда кам фойдаланяпти.") - сабаби лотин тилига 1997-йилдагина расман мактабларда ўргатила бошланган. Ушанда 4-синфдан бошлаб ўтила бошлаган. Илк қалдирғочлар эса эндигина 30 ёшни нишонлашди ва улар хали давлатнинг асосий рахбарлари сифатига кўтарилганлари йўқ ва хозирданоқ қарорлар қабул қилиш хуқуқига эга эмаслар. Камида 10-20 йилдан кейин шу ёшлар хам давлат рахбарлари қаторида иш олиб бошлаганларидан кейин албатта сиз айтаётган оммавий ахборот воситаларида хам лотин алифбосида мақолаларни чоп эта бошлайдилар ва кирилл алифбосини хам унутмайдилар, сабаби ота-боболаримиз узоқ йиллар давомида кирилл алифбосида асарлар ва ўқув қўлланмалари мавжуд. Бундан ташқари бизнинг юртимизда ўзбек тилидан кейин, рус тилидан кенг фойдаланадилар. Эътибор беринг мен хам кирилл алифбосида таълим олганман. Лекин келажагимиз учун албатта лотин алифбоси кенг йўл очиб беришини керак бўлса такидлайверишдан чарчамайман. 23.08.2017 19:21 Мехмоннинг гапларига хам 100% қўшиламан. Катталар яъни (Совет одамлари)ни дангаса деган гаплар ёзилган. Бу гапларга қўшилмайман. Мен шунақа одамларни биламанки, улар пенсия ёшига кирган бўлишларига қарамай лотин алифбосида аъло даражада ёза олишади. 26 йил олдин қаерда эдингиз деган гаплар хам ёзилган. У гапларга эса жавобим шуки, у вақтларда берилган буйруқни сўзсиз амалга оширишар эди, ўз фикрларини 26 йил олдин билдиришганида лавозимларидан айрилиб қолишдан қўрқишар эди, энди эса замон ўзгариб ўз фикрларини билдириб қолганлар бугунга келиб, ёқатадиган нарсалари қолмаган, Ш.Мирзиёв президент бўлгач, бор-йўқ обрўларидан хам, лавозимларидан хам айрилиб бўлдилар ва энди ёқотадиган нарсалари қолмаганидан кейин, Ш.Мирзиёв ва КЕЛАЖАК АВЛОДни ортга чўктириш йўли билан (ОЛДИНГИ СОВЕТ ХАЁТИГА ҚАЙТАРИБ, СЎНГ МАНА Ш.МИРЗИЁВ ТАХТНИ БОШҚАРА ОЛМАДИ, КЕЛАЖАК АВЛОД УҚУВСИЗ БЎЛИБ ЕТИШИБ ЧИҚМОҚДА) деб ёшларни йиқитиш йўли билан, ўзларини БУЮК ОЛИМ, АДАБИЁТШУНОС қилиб кўрсатмоқчилар ва албатта ўзларидан кейинги авлодни ўзларидан кўра билимсиз қилиб, ном қозонишмоқчи бўлаётган инсонлар деб биламан. Агар гапларим кимларгадир оғриқли туйғу берса албатта узр сўрайман, бу менинг ШАХСИЙ ФИКРИМ...
Мехмон
  24 август 2017, 09:58
"Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев БИР ПИАР қилдилар шекилли ана энди "Таниқли" адабиётшунос бўлдила. Лотин ёзувига утиш келажакка интилиш ортга йўл йўқ....Бу- бутун миллатни тақдирику, яна бир бор бундай фикрларни таклиф беришга шошилмаслик керак. 25-йил чорак асрлик қилинган мехнатни кадрлаш керак......
Ikrom
  24 август 2017, 09:17
Xalq davlatga emas davlat xalqga xizmat qilsin deb Yurtboshimiz bekorga etmadilar. Davlat hamma narsani xalq uchun qulay qilib yaratib qo'ymog'i lozim. Asta sekinlik bilan kirillni muomaladan chiqarmoq kerak. OAV larni hammasi lotinga ko'chirilishi kerak. Endi ba'zi bir amaldorlarga azgina amal tegib qosa bilmayam gapirvoradi. Lotinda qolishimizni Prezidentimiz ham Boshqa Vazirliklar muttasadilar ham hammasi biladi va bir kun amalga oshadi. Misol uchun mana kirill kirill kirill deb gapirilvotti Butun jahon tarmoqlari hammasini ssilkalari lotin tilida. rustilida umuman yo'q. Demakki endi Kirillni ham endi keragi yo'q.
Мехмон
  23 август 2017, 19:21
Лотин алифбосини ислох этиб, уни ягона имло деб мавкеини мустахкамлаш керак. Шухрат Ризаевни шундай тутуриксиз ва келажак авлодни манфаатларига карши "таклиф"ни киритишга нима мажбур этди экан? Хар холда "халк манфаатларини" деб шундай шармандали таклифни киритганига шубха бор. Бу одам арини уясига чуп сукиб куйиб, йиллар давомида лотин имлосига беписандлик билан килинган муносабатни ошкор этиб, ярага туз сепиб куйди.У таклиф этган йул аслида оркага, совет даврига кайтишни ёклашдан бошка нарса эмас.

Хозирги кунда дунёнинг 135дан ортик мамлакатларида лотин имлосидан фойдаланилади ва бу уларни халкаро мехнат таксимотида ва глобал иктисодиётда уз уринларини тезрок ва яхширок эгаллашига хизмат килмокда. Сир эмаски Узбекистон лотин графикасига утганидан буён узбек тилида укитиладиган мактаб укувчиларининг инглиз ва бошка чет тилларини урганиши жуда осонлашди. Жахоннинг энг етакчи, ривожланган давлатлари лотин имлосида иш юритади. Мамлакатимиз глобаллашган дунёда шубхасиз уз урнига эга, факат буни мустахкамлаш учун кириллча эмас балки ЛОТИН имлосигина бунга шарт шароит яратиши кундек равшан.
Дунёда кирилл имлосидан 2 ёки 3 давлат фойдаланади холос. Нега бизга олдинга эмас,оркага кадам ташлаш таклиф килиняпти?
Совет даврида яратилган (80 йил давомида) адабиётлар факат кириллда экани ва ёш авлод бундан "бебахра" колгани хакидаги иддаога келсак, нега айнан Шухрат Ризаев ёки бошка адабиётшунослар бу м анбаларни лотин имлосига таржима килишга бел богламадилар? Нима тускинлик килди уларга таржима килишларига? Кейин, совет даврида чоп этилган адабиётларнинг хаммаси хозирги 21 аср ёшларига, уларни усишига барчаси фойдали ёки зарур деган гап каердан чикди узи? Шолохов ёки Брежневни асарларини укисинми узбек ёшлари? Жахон адабиёти бундан мустасно, буни Шухрат Ризаевлар узбек тилига, лотин имлосида таржима килиб уз хиссасини кушиши керак эмасмиди?
Хозирги пайтда Марказий Осиёдаги кушниларимиз Узбекистондан урнак олиб лотин имлосига утишни режалаштириб турган бир пайтда нега биз кириллга, ОРКАГА кайтишимиз керак? Ким учун? Факат халк манфаатлари учун дея курмасин бу кирилл имлоси тарафдорлари.
Ари уясига чупни Ризаев сукиб булди. Энди буни кампаниябозликка айлантириб, бир ховуч советпарастларни фикрини "халкни фикри шундай" деб келажагимизга БОЛТА УРИШМАСА булгани.
Мехмон
  23 август 2017, 12:19
Men lotinni asosiy, krillni esa 2-alifbo sifatida qabul qilishni taklif qilgan bo'lardim, yoki krillni butunlay chiqarib tashlashni. Aslida biz xech qanday lotin alifbosidan emas, lotin alifbosiga asoslangan o'zbek alifbosidan foydalanayapmiz, o'zbek tili davlat tili etib belgilangan bo'lishiga qaramay barcha korxona va tashkilotlar, xattoki davlat organlari ham krilldan foydalanishadi, bunga chek qo'yish kerak yoki lotin (o'zbek alifbosi) ni asosiy, krillni esa 2-alifbo sifatida qabul qilish kerak. Bu mening fikrim.
Мехмон
  21 август 2017, 22:17
Бахс юритиш яхши.
Хамманинг уз фикри, муносабати булишлиги хам яхши ва бу табиий.
Гап криллча ёки лотинчада хам эмас.
Кайси алифбо танланса / аслида конунан танланиб булинган/ 25 йил лотин алифбосида укиган ёшлар саводсиздай булиб колмайдиларми!?....
Ш,Ризаев адабиётшунос.
Шуро адабиётини тахлил этиб улгайган.
Мисол учун" Исмоилбей Гаспиринский" каби маколаси йук!
Иккинчидан алифбо бахсини Ш.Турахужаевадан " кабул килиб" олган.
Мабодо, криллча алифбо конуний
этиб белгиланганда хам, асл сабабчи Ш.Турахужаева хисобланади.
Биз узимиз туп теполмаймиз, аммо футболчиларга телевизор каршисида утириб олиб ургатганимиз каби /гуё улар эшитадигандай/ биримиз у биримиз бу деб бахс юритаяпмиз.
Алифбо бахона булмаслиги керак.
Адабиётчиларимиз футболчиларимиз кабидир!
Униси хам буниси хам жахоннинг
ОЛКИШИНИ ола билишганича йук хали.
Улар кайси алифбода ёзишмасин
Одамлар уларни укишмайди.
Чунки, хакикий иктидор хали куринганича йук.
Уша кирилчани мактаётганлар
чукуррок тафаккур килмай изох
билдираётибтилар!
Китоб укиган инсон фарзандлари такдирига бефарк булайди менимча.
Укимаганларга нима кераги бор
бахслашиб.
Шунчаки эрмак учун мавзу эмасда
А Л И Ф Б О. ! ! !
Соса солами кока колами барибир эмасми барибир ичидагини ичасиз. - СИЗ криллча истаётганлар!!!
Реклама