"Сабабларнинг сабаблари": ўқитувчини намунча титкилайсан, унга осилмаган сен қолувдинг ўзи!
05 апрел 2017, 10:44 2277 кўрилди

Нималар дейишмайди-я, бу одамлар... Шу кунларда Қашқадарёдаги бир мактаб ҳақида "Маданият..." каналида узатилган танқид қизғин муҳокама қилинаяпти.

 Мазкур видеони кўрарканман: "Бу журналист гўлми ёки ўзини меровликка олаяптими?", деб ўйладим. Маданият каналими ёки маданиятсизликми? Мактабда конференция бўлаётган бир пайтда ўқитувчини хонадан излаш мантиқққа тўғри келадими, хоним? Ўзингиз ҳам мактабда аёллар байрами ёки Наврўз нишонланганда қаққайиб дарсда ўтирмагандирсиз? Бундай пайтда ҳамма ҳовлида юради, ҳеч қанақасига дарс бўлмайди! Бунда ўқитувчи айбдор эмас!.. Матнни мудҳиш бир алфозда ўқиб, бу ҳолат "кишини ўйлантиради", "кишини хавотирга солади", "кишини ундоқ-мундоқ қилади" деб жаққушлик қилган журналист йигит ҳам анойироқми, дейман. Оғайни, ўқитувчини намунча титкилайсан, унга осилмаган сен қолувдинг ўзи! Сени ўзинг кишини аҳмоқ қилаяпсан-ку... Аслида, дарс ўтилаётган бинони, шароитни кўриб, ўша қашқадарёлик ўқувчию устозларни бирма-бир қучиб йиғлагинг келади-ю, уларга ҳайкал қўйиш керак-ку!.. Гап нимадалиги, муаммони уларнинг ўзи ичкин бир ўксиклик билан айтиб турибди-ку!

Бугун - матбуотга танқид учун рухсат берилган, давлат раҳбарининг ўзи буни талаб қилиб турган бир пайтда, латтачайнар журналистлар "Бисмилло" деб, ойнага қараб, ўзига тупуришни бошлади. Елкасидаги яғири ҳали битмаган, каттаю кичик ҳашарлардан қўли бўшамайроқ турган ўқитувчига таъна тошларини отиш, мени назаримда, ўзига тупуриш. 

Яна бир қизиқ ҳолат. Икки кундирки, барча сайтларда давлат раҳбарининг видеоселекторда Тв ҳақида гапирганию, танқидий кўрсатувлар тайёрлаш юзасидан топшириқ берганини ёзишди. Хўп. Шунча яхши гаплар бўлибди, қани, Тв ни бир кўрайликчи, "Ахборот"жон лола сайли яқинлиги ҳақида сўзбўрон бошлайдими ёки дўллирчи братанларни иқтисод душманлари этиб кўрсатадими, дегандек хаёл келди. Йўқ. Шошма. Ниманидир унутдим. Мени тентакка чиқарсангиз ҳам калламга келган утопияни айтаман. Хуллас, тасаввур қилдимки, шундоқ ТВ ни ёқсам, жонсарак мухбирлар центробанкни каттасини, молияни бошида турганларни йирик планда кўрсатиб: "Пулимизани мақивоссила?" деб саволга тутса... Бир чўчиб, тушимми-ўнгимми, ёпирай, деб нариги каналга олсам, тест марказининг раҳбари "Бункер, калла, РГ, шпаргалка, X вариант учун халқимиздан узр сўрайман", деб ўкиниб, астойдил кўз ёш тўкиб ўлтирган бўлса... Стоп. Бу хаёл. Кечирасиз, бачканалик қилдим. 

Хуллас...

Кеча эфирга узатилган "Ахборот"ни кўриб, кулгим қистади. Президент танқид беринглар деса, буларни топган гапини қаранг. 
Олимадан кўра актрисага ўхшайдиган бир опамиз мактабда номутахасислар дарс ўтишини гапирдилар. Шуми? Шуми бор гап? Бошқа гап йўқми? Кўрган оламшумул муаммоингиз шу бўлдими? Миллий ғоя, маънавият ёки бошқа айрим ижтимоий-факультатив соатлардан номутахасис дарс ўтди дегани, бу дарслар расво бўлди, дегани эмас. Мутахассис сифатида, шуни айтаманки, баъзи номутахассислар "демпинг", "кемпинг", деб ғўнғиллайдиган мутахассислардан тузукроқ дарс ўтади! 

Кейин.., а бу мутахасис деган валломат дипломни чўнтаккауриб, тест марказига раҳмат айтиб, думбаю қазиларга ўралашибюрган пайтда кимдир қишлоқда қолиб ишлаши керакми,одамлар? Бир омадсиз ёки бир шўртақдиргина қишлоқда, қолгани Тошканма-Тошкан ёки унданам ошган бўлиб юрса, мактабдаги дарсларни Салимаю Ҳалималар бўлишиб олади-да... Воқеларнинг сабаблари эмас, сабабларнинг сабаблари ҳақида гапирилмас экан, тафаккуримиз: "Маҳалланинг вушт-тут қизи, Джамиля" нарига ўтмайди... 

Муаллиф: Беҳзод Қобулов

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Сафарова Н.Мехмон
  15 апрел 2017, 20:31
Мен давомли мавзу сифатида «Ҳеч ким мажбурлаб ўқитувчи қилиб қўймаган». "Танқидга учраган тележурналистдан очиқ хат" маколаларнинг давоми сифатида ота- она сифатида таълим сохасидаги жараёнлардан мисоллар келтиришга жазм килдим.Айникса кейинги кунларда Профилактик тадбирларда давомадларнинг назорат килиниши хакида чора-тадбирлар олиб борилаётган экан ,укувчи учун нега айрим дарс жараёнларининг зерикарлилигини тахлил ва бартараф килиш доирасида хам чора- тадбирларнинг белгиланишини таклифини бермокчиман. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон ¬Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегиясидаги 5та устувор йуналишларни “Ўзбекистон деб аталмиш уйимизнинг тақдири "деб кабул киладиган булсак Ижтимоий соҳани ривожлантириш туртинчи йуналишида таълим ва фан сохасини ривожлантириш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишлар назарда тутилган.Таълим-тарбияда мактабгача тарбия ва умум урта таълим боскичи асосий фундамент вазифасини уташини хаммамиз хам яхши биламиз.Кейинги йилларда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда, мактаб таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш борасида айрим укитувчилар касбий нуктаи назардан уз вазифаларини лозим даражада бажаришмаяпти.Яъни 80%укувчилар ДТС талабларидаги А1,А1+,А2,А2+ каби стандарт даражадаги билимлар талабларига мутлоко жавоб бермайди.(пулли репетиторларга катнашаётганлари бундан мустасно) Мутлоко жавоб бермаётганини мисоллар асосида исбот килиб бераман.Хохласангиз укувчилар билан савол-жавоб жараёнининг видеоли куринишини сизга такдим киламан.Айникса укув йили тугаётган пайтда бу видео ролик халк таълимининг жамоатчиликка хисоботи булади. Хурматли ота-оналар гапимнинг исботи сифатида ДТС иловасида ёзилган талаблар буйича фарзандингизни савол-жавоб килсангиз менинг хаклигимга гувох буласиз.Мен нафакат узимнинг фарзандим балки кутубхоначи сифатида кутубхонага ташриф буюрган синфлар кесимидаги укувчи китобхонлар билан сухбатлар жараёнида хам бунга аник амин булдим.Киска килиб айтганда укитувчилар уз вазифаларини лозим даражада бажаришмаяпти.
Мехмон
  10 апрел 2017, 09:48
Тугри фикр ёзилган, куп каналларда факат Халк таълими тизими ходимлари ни ёмон отликка чикариб гапирашаяпди. Тугри гуруч курмаксиз булмайди. Айрим уз касбига сидкилдан ёндашмаган укитувчилар бор. Аммо хаммаси хам эмас-да! Бечора укитувчилар хар фасл ободончилик ишларида катнашади, улар дарс берсинми ёки куча тозаласинми? Курсатувга таклиф килинганлар аксарияти олиму-уламолар-ку лекин адабий тилда гапира олишмайди, хаммаси вотти-вотти килишади. Хеч булмаса курсатув жараёнида адабий тилда гапиришни урганиб кейин укитувчиларни танкид килсинлар! Ушалар хам мактабларда дарс бериб курсинлар акалли 1 ой, шундан сунг укитувчиларни кадрига етади.
Sherzod
  09 апрел 2017, 18:01
To'g'ri fikr bildiribsiz Behzod.
Abdujabbor
  06 апрел 2017, 10:22
Hurmatli Behzod Qobulov o'rinli maqola yozibdi. Virtual qabulxonalarga e'tobor berilsa kimdan xalqning shikoyati ko'p ekanligi ko'rinib turibdi.
Мехмон
  05 апрел 2017, 21:48
Барча сохаларда булгани каби
журналистлар орасида хам номуносиблари топилади албатта.
Ёзувчи,журналист,актёр,футболчи-
ларимиздан хафа булишни кераги
йук.
Авлодлар алмашинишини кутишдан узга чора йук.
Уммон киргогида купик булиши
мир эмас.
Асл муаммо нимадалигини фаросати фахмламаса нима килсин бечора.
Аммо хаммамиз узимиз виждонимиз фарзандларимиз
Халкимиз келажагимиз олдида
МАЬСУЛмиз.
Инсонлигимизни унутмасак булди!
Реклама