"Муносабат"га раддия
15 феврал 2017, 16:53 3467 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиб, фуқароларга эркин фикр ва очиқ муносабат билдириш учун кенг имкониятлар яратди. Ушбу имкониятдан ўз ўрнида ижодий фойдаланиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи ҳисобланади. Айтилган фикрнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун ҳар бир киши масъулдир.

 “Ўзбекистон” телеканали “Муносабат” кўрсатувининг 2017 йил 13 февралдаги сонида китобхонлик ва мутолаа масалалари бир қатор экспертлар иштирокида муҳокама қилинди. “Муносабат” кўрсатуви бир неча йиллардан бери эфирга узатилаётган, ўз йўналиши ва сўзига эга дастурлардан бири ҳисобланади. Кўрсатув муаллифи Қуддус Аъзамов юртимиздаги кўзга кўринган, тажрибали журналистлардан. Бироқ кўрсатувнинг бу галги сони муаллиф ва дастурнинг шунча йиллик обрўсига зид равишда, бир зумлик шов-шув кўтариш мақсадида асосланмаган, бирёқлама тарзда тайёрланган. Фикримизни исботлашга ҳаракат қиламиз.

Тўғри, кўрсатувда бугунги кун учун жуда долзарб масала кўтарилган. Фақат унинг ечимини топишда бунга манфаатдор бўлган барча томон таклиф этилмаган. Нега дарслик муҳокама қилина туриб, унинг муаллифлари чақирилмаган ёки адабиёт ўқитувчиларининг масъулиятсизлиги ҳақида гапириб туриб ўқитувчиларнинг ўзидан фикр олинмаган? Бу назаримизда одий журналистика этикасига зид ҳолатдир.

2017 йил 13 февраль куни “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида психология фанлари номзоди М.Йўлдошев “Алифбе” дарслигида 16 та хатога йўл қўйилганлигини айтиб ўтди. Маълумки, “Алифбе” дарслиги илк савод ўргатишга мўлжалланган дарслик бўлиб, ҳар йили 600 000 нусхада чоп этилади. Ушбу дарслик чоп этилгунга қадар бир неча босқичда экспертизадан ўтади. Биз муаллифлар йил давомида Республикамиз вилоятларида ўқитувчилар билан учрашиб, уларнинг дарслик ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганамиз. Шу асосда дарсликни такомиллаштирамиз.

Мен М.Йўлдошевга қўнғироқ қилиб, қандай хатолар ҳақида гапираётганликларини сўраганимда, у киши менга уларни айтмасликларини, бундан бир неча йил олдин набиралари ўқиган даврда шу хатоларни кўрганликларини айтиб ўтдилар. Наҳотки, миллатнинг тақдири билан боғлиқ бўлган масалалар устида фикр баён қилаётганда уни тасдиқловчи далилларни муаллифга тақдим этишдан бош тортиш мумкин бўлса. Ҳар бир одам билдирган фикри учун масъуллигини англаган ҳолда уни баён қилиши керак эмасми? Қолаверса, муаллифнинг ҳақли талабига рад жавобини беришни қандай тушуниш мумкин? Мен М.Йўлдошевдан хатоларни кўрсатишни талаб қилишга ҳақлиман. Агар қандайдир техник хатога йўл қўйилган бўлса, биз уни бартараф этишга тайёрлигимизни, фикрларини биргаликда “Муносабат” кўрсатувида иштирок этган ҳолда далиллаб беришларини талаб қилдим. Лекин М.Йўлдошев мен билан гаплашишдан бош тортди. Бу Халқ таълими вазирлиги, “Маънавият” нашриёти ходимлари ва муаллифларга ҳурматсизлик ва бўҳтон ифодаси ҳисобланади. Қолаверса, “Ўзбекистон” телеканали текширилмаган далилларни эфирга узатмаслиги, бу каби ҳолатларга дуч келганда муаллифлар ва масъулларни хабардор қилиши лозим деб ҳисоблайман. Шуниси таажжубланарлики, М.Йўлдошев қайси муаллифлар томонидан, қайси йилларда яратилган “Алифбе” дарслиги ҳақида гапираётганини ҳам билмайди. Қўлида далиллар ҳам йўқ. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар йили дарслик ҳақида фикр билдирган экспертларга кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида асосли жавоблар берилади ва маъқуллари қабул қилинади.

Мен, Қуддус Аъзамов билан боғланиб, яқин кунлар ичида “Муносабат” кўрсатувида раддия сифатида ўз фикрларимни далиллаб беришга келишиб олганлигимни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Бироқ М.Йўлдошев мен билан биргаликда бу кўрсатувда иштирок этиб, ўз фикрларини асослаб беришдан бош тортди. Инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш устувор бўлган бизнинг мамлакатимизда ҳар бир мутахассис етарли далилларга эга бўлгандагина ўз фикрини айтишга ҳақли эканлигини эслатиб ўтмоқчиман. Акс ҳолда бундай чиқишлар ахлоқсизлик ва масъулиятсизликдан бошқа ҳеч нарса эмас. Қолаверса, “Муносабат” кўрсатуви далилларга таяниб фикр билдиришга мўлжалланган нуфузли кўрсатув ҳисобланади. Бу кўрсатувни асосланмаган, текширилмаган фикрларни баён этиш минбарига айлантирмаслик керак.

Дасрлик яратиш мураккаб жараён. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Дарсликларда миллат фикрининг, миллат тафаккури ва миллат мафкурасининг энг илғор намуналари акс этиши керак». Халқ таълими вазирлиги томонидан бу жараён ошкора ва шаффоф ташкил этилган, исталган олим, ўқитувчи ва педагоглар  бемалол иштирок этиши, ўз фикрларини баён қилишлари мумкин. Биз уларнинг дарслигимиз ҳақидаги фикрларини доимо инобатга олиб келганмиз.

Мен ҳурматли экспертимиз Маҳмуд Йўлдошевдан “Муносабат” кўрсатувида “Алифбе” дарслиги хусусида айтган 16 та хатони кўрсатиб беришларини сўраб қоламан. Акс ҳолда бу фикрлар машҳурлик учун айтилган асоссиз фикрлар деб билиб, у кишидан илм соҳиби сифатида ўз хатоларини тан олишдек бағрикенглик кўрсатишларини ва узр сўрашларини кутиб қоламиз. Зеро, биз зиёлилар ўз собитқадам сўзимиз, ҳар бир айтилган фикр учун масъулиятимиз билан жамиятнинг бошқа қатламларига ўрнак бўлишимиз керак.

Рохат САФАРОВА,

Педагогика фанлари доктори, профессор, “Алифбе” дарслиги муаллифи

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Шархлар
Мехмон
  23 феврал 2017, 22:02
Куддус Аьзамов бу ерда уюштирувчи фикрлар муофиклиги ва ё турфалигини шу оркали одамлар муносабатини урганишдир.
Бу инсон етук мутахассис .
Унинг айби шундаки , айбдорларни туплаб уз килмишларидан кандай килиб тонишларини, муаммолар сабабини бошкалар зиммасига агдаришга уринаётганларни курсатиб берганлигидадир.
Курсатувда укувчи, ота она , ёзувчи, муаллиф,мутахассис иштирок этадими йукми ахамиятсиз.
Сабаб:укимайдиган укувчи узи тушунмайдиган холатни бошкаларга тушунтириб бераолмайди.(китоб укиш корин туйдирмайди)
Ёзаолмайдиган ёзгучи уз каричи билан улчагани учун аникроги узини ёзувчи хисоблагани учун укувчини айблайди.(бизни келажак тушунади..."бизлар хос адабиёт яловбардорлари,"элитар ёшгучилармиз")
Дарслик муаллифлари узлари пешонаси терлаб ёзгани учун мактаб укувчилари хам дарсликни тушуниш учун пешонаси терлашини хохлашади.( хозирдан билишса олийгохда нимани урганишади)
Мутахассислар-мутахассис булса муаммо нимада !!!???
((Нима учун бизз?...айбимиз нимаа)
Ойбек,Гафур Гулом асарларини баддий гузаллиги нимада?
Фарзандларингиз улар асарларини канчалик севиб укийди.
Газал мулкининг султони мир Алишер Навоийни уммон ичидаги дурлигини англаб етиш учун навоийшуносларнинг неча йиллик умри утган.
Янги тугилган гуддакка кази едирган шифокор канчалик акилли булса кичик ёшдаги болаларга Навоий асарини аслича укитишни истагучи мутахассис ушанчалик акл сохибидир.
Рус миллатига мансуб ёзувчи аёлнинг Навоий хакида ажойиб хикояси буларди.
Кайси узбек ёзувчиси уша даражада гузал хикоя яратган.
Барча бир нарсани тушунишини истардим,Узбеклар энг мураккаб асарларни хам берилиб, тушуниб укийдиганХалкдир. Хатто уша "уллис" ни хам,"Иблис"ни хам.
Халк китобларини укиши учун ёзгучиларни УЗИ халкдан анча купрок китоб укишлари керак.
Шекспирни пир деб, иддао килишади вахоланки бу иддао оврупалик шекспиршуносларнинг
Иддаоси эканлигини уйлаб куришмайди. Айни пайтда 1930-1950йилларда тугилган эрсаларда
танча атрофида кора чирог ёругида газалхонлик, бедилхонлик, машрабхонлик,алпомиш достонларини эшитиб катта булганликларини хам айтишдан тортинишмайди.
Узбек реппери бекасам тун кийиб койил колирмокчи булганидек, ёзгучиларимиз хориж адиблари асарларидан тасирланиб(!)ёзган таьсирсиз бирнималарни чоп этиш учун халкни китоб сотиб олишда хасис эканликда тортинмай айблайди.Гуё биз Тупакни эшитмаганмиз, "Ал-химикни" укимаганмиз!
Киносиз хаётимни тасаввур этолмайман деб сурбетлик килади бир танноз.
Кушикларсиз хаётимни тасаввур этолмайман дейди яна бири.
Китоб-офтоб дейди цензурадан куркиб ёлгонларни ёзган яна бир
""дахо"(ёзмай куявермайсанми...)
Хакикий ёзувчи онасини корнидан ёзувчи булиб тугилади. Чой ташиб, зиёфат бериб эмас.
Демокчиманки,Президентимиз айтмаса халк китоб укийдими йукми "менга бари бир" деб юрганлар. КАНДАЙ килиб ёзувчи,адиб,журналист,мухаррир,
адабиётшунос мунаккид хисобланиши керак.
Келажак. Нима Булади!?
Халкни, миллатни масхаралаш
Яхшиликка олиб бормайди.
Mehmon
  21 феврал 2017, 19:24
Quddus A'zamovni yoshligimdan taniyman. Unga nisbatan juda iliq fikrda yuraman.

Lekin"Munosabat" va yana shu kabi ko`rsatuvlarga deyarli qiziqmayman. Ochig`ini aytaman, odamlar og`irini yengil qilmasa, ko`rsatuvda ko`tarilgan mavzular o`z yechimini topmasa, efir vaqtini bo`shatib qo`yganlari yaxshi. Aynan "Munosabat" haqida aytmayapman. Dasturda ma'nolarga to`la fikrlar, ayni haqiqatlar aytilgan taqdirdayam, undan kerakli odamlar, mutasaddilar xulosa chiqarishmaydi. Shunchaki, qo`pol qilib aytganda, "it hurar - karvon o`tar" naqlining aksini ko`ramiz. Ya'ni, ziyoli, bilimli kishilar jon kuyuktiraveradi, tanqid egalari esa silliqqina, men keltirgan maqolni tatbiq etib yuraveradi.
Gap tok-shoular haqida ekan, o`rni kelganda aytib qo`yay: "Javoblar topilganda, savollar o`zgarishi mumkin" deb tugaydigan ko`rsatuv bor, nomi esimda yo`q. Ayollar chiqishadi - bilimdon, aqlli ayollar. Televizor qarshisida o`tirolmay qolaman, sekin turib chiqib ketaman. Sababki, mulohazalar qurshovida, bahs-munozarada o`tirgan o`sha ayollar (didsiz desam noto`g`ri bo`lar) madaniyatsiz kiyinadi. Ular xafa bo`lishmasinu, avval o`zlariga razm solishsin, ekranda men qanday ahvolda ko`rinyapman deb.
Bizda oilaviy kanallar juda ko`p, deyarli hamma xonadonda bola-chaqalari bilan to`planib ko`rib o`tirishadi. Tomoshabinlar ichida yosh avlod vakillari borligini esdan chiqarmasinlar televideniya vakillari. Tizzasidan tepasini ko`rsatib o`tirgan ayollarni ko`rgan o`spirinlar qay ahvolga tushadi? Nimani o`ylaydi? Xayoli qayerda bo`ladi?
Jamiyatimizda hamma bir-birini hurmat qilib yashaydi. Aynan shuning uchunam shuncha yo`lni bosib o`tdik. Barchamiz hur fikrmiz!
Мехмон
  21 феврал 2017, 06:57
Муносабат уз номи билан муносабат.
Катнашувчининг уз муносабатини тула билдириши учун бошловчи уни то кунглидагини айтиб олгунча имкон беради.
Шунда бошкалар хам беихтиёр бахс мунозарага аралашиб уз муносабатини билдиради. Уша курсатувга кун.уз муносабатини алифбо муаллифи муносабатини эьлон килгани ва мен,сиз шархлар ёзиб муносабат билдирганимиз каби.
Курсатув шунинг учун тайёрланадики у бошкалар этиборини тортиш ,таьсир этиш учун.
Тугри бир курсатув билан умуммиллий муаммони ечими топилмайди.Иштирокчилар хам салохият жихатидан муаммо сабаблари, ечимларини курсатиб беришга кодир эмаслар.Негаки муаммони пайдо булишига шуларнинг хам канчадир хиссаси бор.
Ечим фикримча аввалги ёзувчиларни асарлари олиб ташланиб хозирги ёзувчиларга хориж сингари яни ёза олмадингми бошка хунар кидир кабилида муносабатда булиш.
Укувчиларга жахон адабиётининг энг зур асарларини бериш,. Хакикий адиб тугилишини кутиш.
Бошка халклардан уялмай шунакаси хам булади дея олишлик керак.
Миллий мудофамиз учун хориж яратган курол аслахалардан фойдаланамиз.
Электрон жихозлар хорижники.
Адабиётимиз болаларимиз калбида китоб мутаоласи иштиёкини уйготаолмабдими, демак ундан воз кечиш керак.
Уни ёзганлардан хам.
Футболимиз жахонга чика олмади демак фудболдан хам воз кечишимиз керак эканда деб этироз билдирилиши мумкин.
Селекция ишлари холис олиб борилмаса футболимиз шунчаки согломлаштириш машгулотидан фарки колмайди. Кимларгадир карашли булган, уйинларда натижа курсата олмайдиган беш унта эркатойларни уйнаб кулиши учун миллат пулини исроф килмаслик керак.
Шу сингари жахонга чика олмадингми демак узингни чемпиондек тутма,чемпионлардек шароит талаб килма!
Демокчиманки, кулингдан келмаяптими ё уз устингда купрок ишла ёки бошка иш топ.
Тан оладиларми йукми билмадим аммо , Кодирий, Чулпон, Усмон Носир дан кейин улар хам миллий даражада тузукрок асар яратилмади.
Тохир Малик зур ёзаётганди нимадандир узгариб ёзиш йулини узгартиришга мажбур булди. У узигагина аён.Зиёли инсонлиги учун нолимайди аммо хасадгуйлар истедотсизларга эта силтади шекилли.
Кинода З Мусоков энг кучли режиссёр. У хам уз сохасидаги найранглардан туйиб кетди шекилли филмларида бугунги киноимизни билимсиз пародия килиб истехзо килаётгандай.
Шу режиссёрга этибор каратилса уз холига куйилса кучли хаётий фильм ярата олади.
Умуман олганда барча сохада иктидор бошчилик килса муаммол долзарб куриниш олмайди.
Мухтарам Президентимиз чикараётган фармонн мохиятининг асл сабаби хам жойларда нолойик шахсларни бошчилик килаётганлигини аниклаш, бартараф килишликдир.
Мехмон
  19 феврал 2017, 11:51
Умуман олганда мен таникли журналист Куддус Аъзамовни хурмат килган холда шуни айтмокчиманки,бу инсон сиёсий шархловчи сифатида балки баъзи ютукларга эришгандир.лекин хар бир янгиликка билиб билмай 30та одамни йигиб олиб кур курона муносабат билдириш нотугри. Айникса иктисодиёт ва тадбиркорлик сохасида бир бирига зид фикрларни билдириб куйиши амалга оширилаётган ислохотларни оммага етиб боришига путур етиши мумкин. Шу нуктаи назардан муносабат билдириш керак экан деб, хато килиш керакмас. Кайси йуналишда муносабат билдириш керак булса шу соха вакилларини тайёрлаш керак. Уртада туриб олиб, на аник фикр айтолмаслик ва бир у томонга бир бу томлнга огиб кетишлик журналист обрусини тушириб юборади.
Мехмон
  18 феврал 2017, 16:06
Дарслик яратиш таниш билишчилик ортидан эмас хаётий заруриятдан юзага келиши керак.
Хорижлик укувчи араб ёки япон тилини урганиши учун энг ками 270-320 соат вакт зарур булади.
Узбекнинг боласи узбек харифларини урганиши учун Алифбони неча соат укиши керак?!
Китоб вазни хакида эмас уни ичидаги нарса хакида уйлаш керак.
Америкада куплаб президентлар колиб долларнинг 100$ лик купюрасида расми акс этган Бенжамин Франклин гарчи олий малумоти булмасада кизикиши мустакил укиб урганиши ортидан америка халкининг ОТАсига айлана олди. Уз сохасини ривож топтира олмай бошкаларга ташланиш шу одамларнинг эгарлаб турган амалига нолойиклигини курсатади.
Хатолар кечиримли булиши керак чунки мухаррирлар йук ,болалар китоб укимайди чунки ота оналар сотиб олиб бермайди негаки китоб ёзгучилар яхши ёза олмайди,ёмон асарни хусусий ноширлар нашр этаверади биз оппокмиз авлиёмиз ва хоказо хоказолар.шу сохани каттасидан кичигини уринлари алмаштирилиб изланувчан хакикий миллат келажагини уйлаб кайгурадиган тугма зиёли одамларни топиб куйиш керак .Кейинги "муносабат"курсатуви качон эфирга берилади. Куддус Аьзамов уз муносабатини билдирадими.мени шахсий фикрим барча нашриётларни шу Куддус акага ишониб топшириш керак.Чунки у хам зиёли хам виждонли хам нима килиш кераклигини билади.
Мехмон
  15 феврал 2017, 21:25
Муносабатга нисбатан раддияни укигач менда хам муносабат билдириш фикри тугилди. Куддус Аьзамов муаллиф сифатида уз курсатуви мохиятидан келиб чикиб бахс мунозара уйгота олди. Умуман унинг барча курсатувлари олий даражада тайёргарлик Билан олиб боради. Курсатув давомида турли фикр мулохазалар уртага ташланиши мумкин. М.Йулдошевнинг даьвоси асоссиз булса бунинг учун у жавоб бериши керак аксинча булса муаллиф.Бундан ташкари дарсликларда хатолик 8 тагача булишлиги кечиримли дейишлик хам нотугри.Мухаррирлар етишмовчилиги тугрисидаги важлар хам уринсиз.Негаки тилшунослик буйича минглаб кадрлар нахотки мухаррирлик кила олмаса,талабга жавоб бераолмаса?!.аслида курсатув мавзуси фукоролар шу жумладан ёшлар орасида китобхонликни ривожлантириш,нима учун одамлар китоб укимай куйганлиги, муаммолар нимадалигини ойдинлаштириш эрсада А.Жураев М.Йулдашевларни фикрлари мавзу чалгишига сабаб булди. Агар курсатув давом эттирилганида сабаб ойдинлашар эди хам. Бундан ташкари обуна,нашрётга давлат буюртмаси тугрисидаги фикрлар хам нотугри. Яни ишламасдан бюджет маблагларига тирикчилик килиш.
Аслида узбекларни китоб укимай куйганлигини асл сабаби шуро даврига бориб такалади.чунки коммунистик диктатура адабиётни агитация куролига айлантириб уз сиёсатларини баддий куринишда ифодалаб одамлар онггига тасир этишда куп йиллар фойдаланган. Хакикий
ижодкорлар катагонга учраган.адабиёт билмасвой шуровий ёзгучи кимсалар кулида колди. 90-йилларда дунё эшиклари очилиб ахборот асри бошлангач адабиётимиз реал хаётдан анча узокдалиги аён булиб колгач ёзувчиларимиз айбни шуро цензурасига юклаб мана энди ёзишни курсатиб куямиз деб чирранишди афсуски 25йил утса хамки хеч нарса ёза олишмади.Энди айбни куллаб кувватлаш хомийлар йуклиги рекламага тункашга утишди. Вахоланки ёзганлари Машхур хорижий адиблар асарларига таклид ухшатма хаваскорлик кораламалардир.сен шундай ёз токи ноширлар остонангга ётиб сени барча талабингни кондириб асарингни сотиб олсин.нима учун узбек шокаладини аксарият одам суймайди чунки таркибида хакикий шокалад кам ёки йук таркиби ковурилган ерёнгок булган массани шокалад деб сотиш аслида ноконуний. Шу сингари юки,баддий мазаси булмаган бир балоларни асар деб чоп этиш хам ноконунийдир.мен кафолат бериб айтаманки давлат тарафидан шароит яратилиб берилаверса хеч качон хакикий асар узбекистонда пайдо булмайди.хозирги асарлардаги вокеалар узбек характерини умуман билмаслик,муаллифларни УЗИ адолат хаёт дунё бехабар.ахлокий карашлари мажрух оддий одамлардан ун ун бешта купрок китоб укиган шахслар узларини ёзувчи деб хисобласа каригач адибга айланишса яна хам дунё кутарарэканда деб кунишдан узга чора йук. Уч миллионли киргиз халки Чингиз Айтматовни дунёга бера олди Биз Кодирийни сотиб йукотдик. Вахоланки адабий илдизимиз минг йиллардан узок тарихга эга деб иддао киламиз. Курсатувдаги аксарият иштирокчилар адабиётимиз шу холга тушишига бевосита ёки билвосита айбдор, ёхуд айбдорларнинг шогирдларидир. Мавзуни мухокама килишга уларнинг канчалик маьнан хакки бор билмадим...
Достаевский ночорликда ёзган эрсада иктидор эгаси эди гарчи Америка ва Россия азалий ракиб давлатлар булсада Америка ахли Достоевскийни, Толстойни укийди!Ана китобни асарни ёзувчини иктидорни кучи кудрати!
Уз халки укимайдиган ёзувчи журналистни нима деб аташ мумкин. Навоийни бошлангич синфдан укитиш керак деб иддао килаётган мутахассисни дипломини ким нима учун унга берган бу хам жумбок. Навоийшунослар халигача тушунаолмайдиган Навоийни бошлангич синфга такдим этиш уларга квант физикаси нанотехнология мавзусини утишдан хам мураккаброгдир. Ноширлик хусусийлаштирилса пулига куймаслик учун ношир иктидорсиз ёзгучини ёнига хам йулатмайди. Халкни пулига галустук такиб биз адиблар деб гердаядиганларга турт тарафини курсатиб куйиш керак.этиборни олимларга каратиб муаммолар ечимини топиш вазифаси юкланиб ёзувчиларга уз нонини узи топишлиги укдирилишлиги керак. Дурмонда Уриклида ёзилган кайси асар жахонга чика олди ? Шундай экан яна шароит яратиб узбек адабиётини гурга тикиш шартми!?
Хаётни узи курсатиб турсада этибор бермаслик муаммоларни чигаллаштираверади деб хисоблайман. Фарход Акбаров.
Реклама