"Ўзагроэкспорт" монополияси бекор қилинди, лекин бундай дейишга ҳали эрта. Нега?
23 июн 2017, 18:09 2534 кўрилди

alt

21 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатнинг асосий жиҳати шу бўлдики, аввалдан “Ўзагроэкспорт” АЖ учун яратилган монополия шароити бекор қилинди. Энди бу ўзгаришдан кейин бозорнинг хусусий иштирокчилари ютиб чиқадими? Бу ҳақида мустақил эксперт Калон Яманбаев тушунтириш беради.

Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, узумга давлат буюртмаси берилди. Экспорт учун “Ўзагроэкспорт” махсус ташқи савдо компанияси масъул қилиб тайинланди. Шу тариқа бир йилдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини фақат “Ўзагроэкспорт” амалга оширди. Қолган деҳқон ва фермер хўжаликлари “Ўзагроэкспорт” комиссияси билан шартнома тузишга ва компанияга эскпорт ҳажмининг 1% гача бўлган миқдорда тўлов тўлашга мажбур эдилар.

Бундай чегараланишнинг самарали ёки самарасизлиги ҳеч қачон муҳокама қилинмаган. Бироқ “Ўзагроэкспорт”монополиясининг бекор қилинишига сабаблар бор эканки, давлат раҳбари бунга мажбур бўлди. Президентнинг Қарорга берган шарҳида ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш қайд этилади.

Расмий статистикига кўра, 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2015 йилга нисбатан 38,3 фоизга (819 тоннагача) ўсган. Бироқ 2017 йилнинг биринчи 5 ойида экспорт атиги 5 фоизга ўсган ва 115 млн долларни ташкил этган. Бу йил прогноз бўйича экспорт ҳажми 1,27 млн тоннани ташкил қилиши керак.

Эндиликда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларини тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида “Ўзагроэкспорт” АЖ воситачилигисиз экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. Бу яхшими ёки ёмонми? Бунга қадар мавжуд бўлган муқобилсиз шароитда бундай ҳуқуқ хусусий иштирокчиларнинг ўз кучлари билан ташқи бозорга маҳсулотларини олиб чиқишида жуда катта қадамдир. Деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва ишлаб чиқариш ташкилотлари янги савдо бозорини ўзлаштиришлари учун эркин йўлга эга бўлишди.

Шунга қарамай, улар барибир тенг бўлмаган шароитда қолишади, агар “Ўзагроэкспорт” фойдаланаётган имтиёзлар ёки улар билан тузиладиган шартномадан олиш мумкин бўлган имкониятлар берилмаса. Буларга шартнома бўйича экспортга етказиб беришда олдиндан 30 % тўловни амалга ошириш шарти киради.

“Ўзагроэкспорт” ўзининг тўғридан-тўғри шахсий алоқалари бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини олдиндан тўловсиз (!) банк аккредитлари тасдиғи ёки биринчи синф хорижий банк кафолати йўли билан амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари асосан Россия ва Қозоғистонга сотилади. Унда асосий ритейлерлар 100 % олдиндан тўлов шартига кўнмайдилар, кичик импортчилар эса (бозорлар, кичик улгуржи базалар) уларга нотаниш бўлган ўзбек контрагентлари билан бундай катта таваккалга қўл урмайдилар. Оқибатда тадбиркорлик субъектларига улар умуман фойдалана олмаган имконият берилди.

Қарорнинг лойиҳаси апрель ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилганда унга кўплаб рационал таклифлар киритилганди, улар орасида хусусий тадбиркорларга 30 % дан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлов шароитида экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши бор эди. Бироқ қарорни тасдиқлашда бу таклифлар, кўриб турганимиздек, инобатга олинмаган.

Демак, биринчидан, “Ўзагроэкспорт” монополияси бекор қилиниши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Иккинчидан, мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олишда давлат буюртмасига талаб "Ўзагроэкспорт"да сақланадиган бўлса, бу нарх-наво белгиланишида янглишишларга ва бозорнинг бошқа иштирокчиларида рақобат имкониятларини сезиларли равишда пасайишига олиб келади (биринчи навбатда кимга ишлаш керак - давлат буюртмасини бажаришгами ёки ўзи учунми?). Учинчидан, ўтган йили мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, саралаш, логистика ва транспортда ташиш бўйича асосий инфратузилма "Ўзагроэкспорт"га тегишли ёки топширилган эди. Шу боисдан хусусий тузилмалар экспорт режалари ва ташкилий масалаларда барибир "Ўзагроэкспорт" билан тўқнашишларига тўғри келади. Шунинг учун монополия бутунлай бекор бўлди, дейишга ҳали вақтли. 

Калон Яманбаев

Муаллиф фикри таҳририят фикрига тўғри келмаслиги мумкин

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
экспортчи
  05 июл 2017, 17:39
Калон Яманбаев каби экспертлар китоб орқали ўқиб экспертлик қилувчи экспертларни умуман оммавий ахборот воситаларига яқинлаштирмаслик керак халқ фикрини чалғитиб, Президент фармони ва Қарорларига ақллилик қилиб, шарх беришади.
Ахир йил давомида "Ўзагроэкспорт" АЖ компанияси хеч қайси тадбиркор ва экспортерларга 30 фоизли кафолат бергани йўқ ва бермайди ҳам. Ушбу суммани тўламайди ҳам. Бу киши олдин компанияга борсин ва кейин экспертлик қилсин.
Биринчидан: Компания Ўзбекистон ички бозорида хўл мева маҳсулотлари экспортига монопол ҳуқуқда эди. Мавсумий маҳсулотларни бир вақтда пишиб етиши уни экспорти билан боғлиқ жараённи мураккаблаштирди ва улгуриш имконияти чекланганлиги вилоятларда мева -сабзавот маҳсулотларини ташаббус орқали экспорт контрактлари тузиб ривожлантириш имкониятини беради Шунинг учун монопол ҳуқуқни бекор қилиниши тўғри қабул қилинган қарор бўлди.
Иккинчидан: Ўзагроэкспорт компаниясининг нозик томони унинг логистик инфратузилмаси хали хануз шакллангани йўқ ва фақат қоғозда. Ундан ташқари компания мева -сабзавот маҳсулотларини экспортга жўнатишни ривожлантириш ўрнига тўсиқ яъни буфер ташкилотга айланиб қолди.
учунчидан вилоятларда компаниянинг реал филиаллари йўқлиги уни ишини чигаллаштириб, аниқ экспорт қилувчи фермер ва дехқон хўжалигидан уни узоқлаштирди ва воситачи фирмаларга воситачига айланди бу ортиқча бўғин.
охиргиси экспортдан тушган пул маблағларни ортиқча айланиши ва унинг ичида банг хизмати учун пул олиб қолишлар ортиқча бюрократияни вужудга келтирди ва трансакция ҳаражатларни оширди.
Мехмон
  30 июн 2017, 14:36
Экспорт килишдан максад нима?
Максад,тушум,фойда бозорни муайян худудини эгаллаш.
Монополия нима?
Монополия бюрократия!
Масалан, фермер хужаликларида етиштирилаётган пахтанинг умумий натижаси фойда куриш.
Миллий ёки хорижий валютада
булишидан катий назар даромад харажатларга асосланади.
Мисол учун балл бонитети паст булган ерларга пахтани давлат буюртмаси иддао килиниб эктирилиши давлатга зохиран фойдали булиб курингани билан
ботинан аксинчадир.
Чунки бир кило пахта учун икки кило пахта нархида харажат килишлик беманиликдан узга нарса эмас.
Бошка экин турини экилиши КУП микдорда фойда курилиши аник булган холда тушуниксиз тарзда пахта экишга мажбурлаш туманларда бархам топмаган.
Ва энг кизиги шу туман ахолисини аксарияти четга иш излаб чикиб кетганлигини куриш мумкин.
Шу туманларда ишлаб чикаришни ташкил эти махаллий, хорижий инвестициялардан фойдаланиш
ачинарли ахволда.
Туман Хокими эса давлат буюртмасини рукач килади холос.
Аслида мехнат килиш фаолият юритиш фойда топмоклик эканлигини тушунмаган бундай
Хокимларни хамон Уз курсисида утиришлиги бутун бошли туман иктисодиётини ижтимоий ахволини "утиргизиб" куйиши
нахот хеч кимни кизиктирмаса...
Пироварди эса турли куринишдаги муаммолар пайдо булишлигига омил булади.
Хар кандай монопол характердаги
фаолият четга нисбатан кулланишлиги, фукороларига эса фойдали холатда сакланиши ёки амал килишлиги керак.
Реклама