Ўқитувчилар пахтага жалб қилинадими? Бу мавзуга ҳали қайтамиз!
28 август 2017, 15:29 5956 кўрилди

alt

Хабарингиз бор, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилги пахта теримига вояга етмаган ёшларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ходимларини жалб этишни қатъиян тақиқлагани ҳақида хабар берди. 

Халқ таълими вазирлиги эса педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмайди, дея расмий баёнот берди. 

Халқаро Пресс-клубнинг республикамиз вилоятлари бўйлаб ўтказган сайёр сессияларида ҳам, хусусан Бухорода ўтган учрашувда ўқитувчиларнинг пахта теримига чиқиши масаласи муҳокама қилинганди. Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев "Шифокорлар ҳам, ўқитувчилар ҳам пахта теримига чиқмайди", деб айтганди. Аммо...

Блогер Санжар Саид ўз сайтида ёзишича, шу кунларда Самарқанднинг Тойлоқ туманида мактаб директори мажлис ўтказиб, “пахта йиғим-теримига тайёрланиб тураверинглар, бормайдиганлар 800 мингдан пул беради”, деб айтган. Ортидан: “Портал-морталга ёзиб юрманглар, ишдан ҳайдаласизлар”, деган. Ойма-ой кредит тўлаш, икки боласини боқиши керак экан. Бу ҳақда блогерга тайлоқлик бир ўқитувчидан “Фейсбук” орқали хабар келган.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида Халқ таълими бўлими зиммасига 700 нафардан зиёд теримчини жалб қилиш топширилган. Барча мактаб директоралари, уларнинг ўринбосарлари ва боғча мудиралари отряд бошлиқлари этиб тайинланган. Ўзи пахтача чиқмаганлар ўрнига одам топиши, камига топган одами бошқа ҳудуддан бўлиши керак. Чунки ўқитувчи ва шифокорлардан ташқари тадбиркорлар, завод ва ташкилотлар ишчилари, маҳаллалар ҳам одам чиқариши керак.

“Тўғри, ҳали жўжа саналадиган куз келганича йўқ, эҳтимол подадан олдин чанг чиқармоқчи бўлаётгандирмиз. Аммо куз яқин, ҳукуматнинг ваъдалари қанчалик ҳақиқат эканини, вазирлар, ҳокимлар сўзида қай даражада тура олишини сентябрда кўрамиз. Бу мавзуга ҳали қайтамиз”, деб ёзади Санжар Саид.

Шархлар
Мехмон
  14 сентябр 2017, 21:17
Салом Санжар Саид сиз хаксиз хокимлар вадасида турмаяпти куз буямачилик барибир борда
Мехмон
  14 сентябр 2017, 21:15
Наманган вилоятида барча тиббиёт муассасаларига зудлик билан мажлис утказилди мажлис натижаси врачлар ва хамширалар одам топиши уларни 500000 пул эвазига пахтага жунатиш ёки узи боришлига айтилди
Мехмон
  13 сентябр 2017, 21:58
Биздаги укитувчиларнинг хар бирига биттадан кушимча одам топиши шартлиги айтилди. Яьни 50 ходим ишласа 100 киши, киши бошига 60кг дан норма куйилди.
Мехмон
  12 сентябр 2017, 13:01
Салом. Пахта йигим терими факат укитувчиларга йукми? Биз хам Каршидаги таълим муассасида ишлаймиз, лекин бизга сизлар укитувчи эмассизлар деб ( 400,0-500,0 минг ойлик олган холда, холбуки укитувчилар биздан 2 баробар куп ойлик олишади) пахтага чикаришяпти,ёки пахта учун 500,0-600,0 минг сум беришимиз керак эмиш. Бу пуллар амалдорларнинг киссасига кириб кетади, яъни пахта мавсумида купгина амалдорлар оддий ишчи-ходимларнинг хисобига пахта бахона яйраб колишади. Балки шунинг учун хаммани ёппасиги пахтага мажбурлашар, чунки транспорт харажатлари, овкат, ёток харажатларини бизга ухшаганларнинг терган пахта пулимиз хам копламайди. Буни оддий коллеж боласи хам хисоблай олади, нахотки рахбарларимиз шуни билишмаса. Каршилик билдирсангиз пахта сиёсати деб куркитишади. Пахта йигим теримига ишсизларни сафарбар килишса улар хам ишлик булишади, хамма уз ишини килади
Мехмон
  10 сентябр 2017, 00:52
Қароқолпоғистонда Барча тиббият ходимлари ва ўқитувчилар, боғча тарбиячиларининг 1-босқичда 25 фоиз ходимлари чекка худудларга автобуслар карвонлари орқали 15-кунга пахта теримига сафарбарликка юборилди. Хар бир ходимдан икки дона аориза мажбурий олинган 1-чиси ўз хохиши билан пахта теримига бориши ва 2-чиси ўз хохиши билан ишдан бўшаши (пахта теримига бормаси амал килади).
Мехмон
  10 сентябр 2017, 00:34
Элликкалъа туманида шифокорлар ва укитувчи ва богча ишчилари 1-чи партияси 15 кунга пахта теримига сафарбар килинди
Мехмон
  08 сентябр 2017, 21:08
Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани 100-мактабда укитувчилар Нишон туманига пахта йигим теримига жунатилди
Мехмон
  08 сентябр 2017, 11:13
Хакикатни айтган блогер Санжар Саид чунки бир танишиш хамшира бош врач уларни йигиб нотаниш биттадан одам таёрланглар деган сизлар эмас уша боради деган
Мехмон
  04 сентябр 2017, 23:38
Узбекистонда 2016 йил 3 000 000
тонна пахта етиштирилган.
Бу 1200 000тонна тола дегани.
Ушбу толанинг 70-80% узимизда кайта ишланганлигини эьтиборга олсак, 24 000 000 000 $ лик
капитал ишлаб топилган.
2016 йили Узбекистонда ЯИМ
67 000 000 000$ ни ташкил этган.
Энг куп бюджет ажратмаси маориф ва согликни саклаш сохаларига ажратилган.
Пилла ва галла етиштириш кайта, чукур кайта ишлаш натижасида
ишлаб топилган капитални кушиб
хисоблаганда аграр соха ЯИМда
канчалик рол уйнаши яккол куринади.
ОТМ ларга берилган квоталарни
кайта куриб чикилса.бир талаба урнига талабгор абитуриентлар
сони иш жойидаги мутахассислик штатларига нисбатан жорий этилса яни олий талим олиш чекланмай , танлов, тестлар иш уринларига/ ишга киришга/ кулланилса жуда куп муаммолар уз узидан бархам топган булар эди.
Фавкулотда сафарбарлик барчамиз учун бирдек ,фукоролик бурчимиз хисобланиши керак!!!
Мехмон
  04 сентябр 2017, 16:54
Кизилтепа туманида укитувчилар пахтага чикарилди
Реклама