"Биз валюта бозори либераллашувининг биринчи қадамларини кузатмоқдамиз" — Иқтисодчи Юлий Юсупов билан интервью
16 июл 2017, 09:39 2083 кўрилди

alt

UZ24 сайти мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов билан валюта курсларининг кўплиги самараси ва яқинда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган банкларга биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини бозор курси бўйича ўтказиш ҳуқуқини берган қарор ҳақида суҳбатлашди.

— Сўнгги кунларда Интернет тармоқларида валюта бозорининг либераллашуви мақсадга мувофиқлигига оид баҳслар бўлмоқда. Бугунда экспертларнинг бир қисми ёқлаётган валюта курсларининг кўплиги сиёсати қанчалик самарали?

— Валюта курсларининг кўплиги бу — Марказий банк миллий валютани айирбошлашни расман йўлга қўйиб, бироқ бу валютани исталган одамга эмас, фақат танланган “омади чопган”ларга сотишидир. Шунинг учун параллель равишда муқобил валюта алмаштиришлар пайдо бўлади, бунда хоҳловчилар валютани ким сотмоқчи бўлган бўлса, ўшандан олади. Яъни валюта айирбошланадиган жойлар битта эса, бир неча бўлади.

Мен қачондир Ўзбекистонда валюта курсларининг кўплиги тизимини жорий қилишни ёки шу тизимни сақлаб қолишни тавсия қилган бирор жиддий иқтисодчини танимайман. Мен 1996 ва 2008 йилларда конвертациянинг бекор қилинишига оид таҳлиллар ўтказилган бирор таҳлилий ҳужжатни ҳам кўрмаганман. Шунчаки бундай ҳужжатлар йўқ. Қарор эса оқибати ҳисобга олинмай, ўзбошимчалик билан қабул қилинган. Лекин миллий ва халқаро экспертлар, мамлакатда эркин конвертация чегараланган 1996 йилдан буён шаклланган бундай тизим бизнинг иқтисодиётимизга катта зарар эканини тасдиқлашдан чарчашмаяпти.

Менга номаълум сабабларга кўра валюта алмашинув курсларининг кўплиги тизимини ёқлайдиган одамларга кўп бора аниқ ва оддий саволни берганман: бу тизимдан Ўзбекистон иқтисодиёти қандай фойда кўради, унинг афзаллиги нимада? Лекин бирор марта аниқ ва равшан, тушунарли жавобни ололмадим, десам ишонасизми? Муҳокамалар асосан, “мусаффо осмон, тинчлик”, иқтисодий ютуқлар (статистик маълумотларга таянилган) ёки “бундан ёмони бўлиши мумкин эди” деган мавзуларда бўлмоқда. Қандай қилиб валюта алмашинув курсларининг кўплиги тизими тинчликни, реал ва хаёлий ютуқларни таъминлаши ҳақда тушунтирилмайди.

Валюта курсларининг кўплиги тизими ривожланаётган кўплаб мамлакатларда аввал (яъни 1960-70 йиллар) қўлланилган. Бунинг назарий томондан оқланган жиҳатлари ҳам бор: миллий валюта курсининг ошиши асбоб-ускуналарнинг импорти нархини тушириб юборади ва шу билан бирга саноатлаштиришга имкон беради. Лекин бу эскирган ҳолатдир, уни ҳаёт қонунлари рад этган, эндиликда ҳеч ким амалиётда қўлламайди.

— Нега у иш бермайди?

— Биринчидан, валюта алмашинув курсларининг кўплигини қўллаш  иқтисодиётда бюрократия ролини ошириши фараз қилинади, бу эса коррупциянинг зўр манбаидир. Ҳозирда инвестициявий қарорларни ўзларининг катта маблағлари билан таваккал қилувчи хусусий тадбиркорлар эмас, балки конвертацияга имкон берувчи давлат амалдорлари қабул қиляпти. 

Иккинчидан, валюта алмашинув курсларининг кўплиги тизими ички бозордаги рақобатни парчалайди: кимдир қулайроқ курс бўйича конвертация қилолади, кимдир эса йўқ. Ва рақобат жангида энг яхши товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар эмас, балки конвертация имтиёзига эга бўлганлар ютиб чиқади. Натижада рақобатбардошликни, самарали тадбиркорларни бозордан ювиб кетадиган ғайритабиий селекция жой эгаллайди.

Учинчидан, миллий валютанинг ошган курси экспортни дестимуллаштиради ва балки фақат импорт ўрнини босиш сиёсатида қўлланилиши мумкин. Бу нотўғри бўлиб, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида қатнашишини чегаралайди.

Тўртинчидан, инвестицияни оширувчи стимуллар иш бермайди, чунки инвестицияга фақат арзон импорт асбоб-ускуналар етарли эмас. Бунга коррупциянинг юқори даражаси, тенг бўлмаган ўйин қоидалари, юқори маъмурий тўсиқлар, хуллас барча валюта курсларининг кўплиги тизимини келтириб чиқарадиганлар билан аралаштирилмаган мақбул инвестиция муҳити керак.

Бешинчидан, агар валюта курсида катта фарқ бўлса ва ҳукумат расмий конвертацияга имконни жиҳозлар импорти билан давомий чегараласа, бу инвестиция даражасини тезлатади. Лекин ушбу инвестициялар самарасиз бўлиб қолади, чунки инвесторлар жиҳозларни узоқ муддатли ишлаб чиқаришни яхшилаш учунгина эмас, балки конвертация учун сотиб олишади. Яъни инвестор ишлаб чиқаришга пул тикканидан даромад олмайди, балки конвертациянинг ўзидан олади. Натижада, харид қилинаётган жиҳозлар сифати ва улардан фойдаланиш имкониятлари “инвестор”ни энг охирги ўринда хавотирга солади. У сохта фирмалар орқали ҳеч кимга керакмас жиҳозларни “тийин”лар эвазига (арзимаган пулга) сотиб олади ва уни ўз юртида қимматга олади. Бу иши ортидан эса имтиёзли конвертацияга эга бўлади. Шунинг учун ҳам бу каби “инвестиция”лардан фойда кам (ёки ноль).

Кўриб чиқилаётган концепциянинг банкротлигини Ўзбекистон мисолида кўришимиз мумкин. Валюта алмашинув курсларининг кўплиги туфайли нвестиция фойдасига тақсимланган жуда катта ресурсларга қарамай, мамлакат ночор қолмоқда. Агар ЯИМ кўрсаткичи қандай ўзгарганини солиштирадиган бўлсак, масалан, 1990- ёки 2000 йиллар ўрталарида  собиқ Иттифоқ ва Осиёнинг собиқ социалистик мамлакатлари орасида бизники энг ёмон позициялардан бирида турганини осон англаш мумкин. Ва бу “эътироф”нинг калити валюта курсларининг кўплигидир.

Сир эмаски, бугун дунёда мавжуд операция бўйича эркин конвертация йўқ бўлган давлат деярли қолмаган. Ҳамма аллақачон мавжуд операция бўйича конвертацияни чегаралаш бу – ўз иқтисодиётига болта уриш каби эканини тушуниб етган.

— Марказий банкнинг хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш операцияларини биржадан ташқари валюта бозорида ўтказиш тўғрисидаги, хусусий банкларга импортни амалга ошириш учун валютани бозор курсида  юридик шахсларга сотишга рухсат бериш ҳақидаги сўнгги қарорини икки хил курснинг давлатимизда қонунийлаштирилиши деб аташ мумкинми? Бу қарор валюта либераллашуви йўлидаги одимлардан бирими?

— Ҳа, шундай. Ҳукумат биринчи марта валютани эркин алмаштиришда қонунан сотиб олиш ва сотиш имкониятини тан олди. Бундан келиб чиқадики, “биржа” курси (пулни нақдсиз ҳисоб-китоб қилиш) қонунийлаштирилди. Мен ўйлайманки, бу мавжуд операция бўйича эркин конвертацияга кириладиган биринчи қадам бўлди. Келгусида эса 3 та “сценарий” бўлади деб тахмин қиламиз:

  • Расмий курс тушиб кетади, балки хусусий банкларнинг валюта сотиш бўйича имкониятлари кенгаяди. Натижада, расмий ва бозор курси бир-бирига яқинлашади ва ягона алмашинув курси ўрнатилади. Бунда Марказий банк валютани хусусий банкларга эркин сотади ва бу энг отимал сценарийдир.
  • Валюта алмашинув курсларининг кўплиги тизими қонунийлаштирилади ва бу тизим кўпга бормайди (ярим йилдан 1-2 йилгача). Лекин курс айирбошлашда аниқ муддатлар қўйилади. Бу унчалик яхши бўлмаган сценарийдир. Шахсан мен валюта бозорини либерализациялаш жараёнини чўзиш учун асос кўрмаяпман.
  • Валюта алмашинув курсларининг кўплиги узоқ муддатга сақланиб қолади, шу каби бозор курси легаллашади, лекин бунда расмий ва бозор курси орасида сезиларли узилиш бўлади. Бу ёмон сценарийдир.

Умид қиламанки, қабул қилинган қарорлар мавжуд операциялар ва курс алмашинувини унификациялаш эркин конвертация йўлидаги биринчи қадамдир.

— Марказий банкнинг ушбу қарори ўзбек бизнеси ва ташқи савдода сифат белгиси бўладими? Тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштирадими?

— Албатта. Тадбиркорлар учун валюта курсига имконият жиддий равишда осонлашади, ташқи иқтисодий фаолиятда бюрократик ҳаражатлар қисқаради. Табиийки, тўғридан-тўғри импорт билан шуғулланмайдиган, бироқ импорт ресурсларни сотиб оладиган ҳамда тўғридан-тўғри экспорт қилмайдиган, лекин экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган тадбиркорлар ҳаражати ҳам камаяди.

— Эркин конвертацияга ўтаётган давлатнинг валюта заҳиралари етарлими?

— Барчаси эркин конвертация қайси курс бўйича амалга оширилишига боғлиқ. Агар, масалан бир доллар 4 000 сўм бўлса, албатта, кам. Айтайлик, гўштнинг бир килограми 15 минг сўм, бунда унга бўлган талаб ошади (ҳамма арзон нарса сотиб олгиси келади), таклиф эса камаяди (ҳеч ким ўз молини арзон нархга сотгиси келмайди). Бундай ҳолда Марказий банкнинг валюта заҳираси тезда тамом бўлади. Миллий валюта курсини айирбошлаш барқарор бўлиши, яъни валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг тенглиги таъминланиши керак (шунда Марказий банк курснинг бирдан спекуляциятив тебранишини бартараф қилиш учунгина ўз валютасини сарфлаши керак бўлмайди) ёки курс паст бўлиши (бунга шундай эришиладики, яъни  Марказий банк валютани сотмайди, балки аксинча, сотиб олади, шу йўл билан валюта заҳирасини тўлдиради) лозим.

Курс айирбошлашни бошқаришнинг мақбул сиёсати бу — санъат. Марказий банк бир вақтнинг ўзида кўплаб вазифа ва жиҳатларни ҳисобга олиши керак. Агар миллий валюта курси оширилса (доллар арзонлаштирилса), бунда валюта заҳиралари тугаб боради, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етади (экспорт қиммат, импорт эса арзон бўлади), агар миллий валюта курси камайтирилса (доллар қимматлаштирилса), унда инфляцияни "қиздириб юбориши" мумкин (импорт маҳсулотлар ва ресурслар қиммат бўлади) ва валюта кредитларини олган банкларга, тадбиркорларга зиён етади. Марказий банк бу масалада “олтин ўрталик”ни топиши зарур. Яна бир бошқа муҳим вазифа шуки, айирбошланадиган курснинг кескин кўтарилиши ёки камайишига йўл қўймаслик керак. Бу ташқи савдога зарар етказади.

Умид қиламизки, Марказий банк ўз фаолиятини янги шароитларда қайтадан йўлга қўя олади ва ўз мажбуриятларини шараф билан бажара олади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  21 июл 2017, 13:02
Нахотки республикамизда сумму ва хорижий валюталар фаркини хеч курса сезиларли тарзда озайтириш йулини хеч курса Назарий тахлил килиб курсатаоладиган мутахассис топилмаса.
Агар Америка бизга уруш эьлон килса кучли молиявий ва харбий салохиятга эга давлат деб
таслим булиб куяверамизми...
Йук! Аксинча! Карши курашамиз!
Ва маглуб этамиз.
Шундай экан хар канча гигант
салохиятга эга булмасин
хар кандай ташки молиявий сиёсатга ва ички муносабатга
самарали дош бераоладиган
молиявий механизм ишлаб чикилиши керак.
Холат ижобий тус олмаса молиячилар маоши берилмаслиги керак.
Ахир ким нима учун маош оляпти.
Реклама