Абитуриентлар қўлида Х-вариантлар пайдо бўлди. Мутасаддилар қаёққа қараяпти?
26 июл 2017, 17:13 3124 кўрилди

alt

Facebook ижтимоий тармоғининг "Халқ билан мулоқот" гуруҳида бу йил олий таълим муассасасига топшираётган абитуриентлардан бирининг мурожаати чоп этилди.

Ижтимоий тармоқнинг Равшан Мелиқўзиев исмли фойдаланувчиси олий таълим муассасаси кириш имтиҳонлари олдидан бозори чаққон бўладиган Х вариант ҳамда баъза саволларни олиб чиқаётганларга қарата мурожаат ёзиб қолдирган.

“Даракчи” таҳририяти Равшан Мелиқўзиев билан боғланди. Мулоқотда абитуриент ўз постида келтирилган барча маълумотларни асослаб берди.

Хусусан, у пойтахтга Фарғона вилоятидан келганлиги сабабли бир домланикида ижарада тургани ва унинг уйида гувоҳи бўлган айрим воқеаларини сўзлаб берди. Абитуриентнинг маълум қилишича, у шу кунгача айнан мана шу Х-вариант ва база саволларни тест марказидан олиб чиқаётганларга ва катта пул эвазига ушбу саволларни жавоблари билан фақатгина ўзларининг уйларидан чиқмаган ҳолда ёдлатиш ҳолатларини кўрган.

Абитуриент бундай қаллобликлар бўлар экан, ўз кучига ишонган, тунлари ухламай имтиҳонга тайёрланадиган болалар барибир ўша “бункер”да турадиган ёхуд Х вариантларни ёдлаб кирадиганлар олдида ожиз бўлиб қолаётганини, номдор ОТМлар кириш имтиҳонларида 200 балларнинг тўпланаётганлигига айнан шу ҳолатлар сабаб бўлаётганлигини билдирди.

У бу йил иккинчи бор олий таълим муассасасига имтиҳон топшираётгани, афсуски, кечаси билан тайёрланиб, ҳақиқий талаба бўлишга муносиблар қолиб, аслида кўп ҳолларда ана шундай Х-вариантларни ёд олиб, аслида билими талабга жавоб бермайдиганлар талабалик бахтига сазовор бўлаётганини маълум қилди.

Айни пайтда абитуриентнинг бирдан-бир истаги унинг ушбу мурожаати мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, айрим мансабидан фойдаланаётган ва қандини ураётганларга нисбатан ўз вақтида тегишли жазо қўлланилишини таъминланишидир.

Дарвоқе, "Халқ билан мулоқот" гуруҳига ёзилган мазкур пост эгасига гуруҳ томонидан қуйидаги жавоб ёзиб қолдирилган:

“Ҳурматли Равшан Мелиқўзиев! Бундай шахслар ҳақида сизда маълумот бўлса, ўша заҳоти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилинг. Бу билан жамиятимизга катта фойда келтирасиз.”

Ижтимоий тармоқда Равшан Мелиқўзиевнинг мурожаатига Файзбек исмли фойдаланувчи қуйидагича изоҳ қолдирган:

“Афсуски хамма жойда шу гаплар юрибди. Х-Вариант олий ўқув юртига кириш учун энг асосий қинғир йўл бўлиб қолди. Шамол бўлмаса, дарахт учи қимирламайди. Ҳар йил шу аҳвол. Исбот талаб қилгунча, ДТМни ревизия қилиб коррупцион схемалар йўлини тўсиш энг мақбул йўл, деб ўйлайман. Ҳозир айни вақти. Тестлар тарқалиб кетмасдан, корчалонлар ишга тушмасдан вазиятни қўлга олса бўлади. Зудлик билан вариацияларни алмаштиришми ёки алтернатив чораларни кўришми, ишқилиб нимадир қилмоқ керак. Бу сиз билан бизни қўлимизда эмас. Буни назорат органлари қилмоғи керак ва шарт.Шу билан ҳам адолатни таъминлаган бўлишарди, ҳам жиноятни иссиғида фош қилиш эмас, балки олди олинган бўларди. Зеро, ҳозирги давр талаби ҳам шу. Жиноятни пайини қирқиш, йўлига тўсиқ қўйиш. Сиз ариза ёзинг ёки тегишли жойга билдиринг, деб эмас, балки фикрларни инобатга олиб тегишли жойда ўртага ташланг. Ҳар йил тарқаладиган миш-мишлар пуч ердан чиқмайди. Мавҳум, лекин бор нарсага исбот талаб қилинмайди, балки тусмолдан тўғри хулоса қилинади.”

Шу кеча-кундузда телеканалларимиз орқали айнан мана шу мавзуга бағишланган кўрсатувларда иштирок этиб, бундай вариант ёхуд база саволларни сизиб чиқишга йўл қўйилмаслиги, ҳеч қандай “бункер” бўлмаслиги ҳақида баралла гапираётган мутасаддилар наҳотки уларнинг чиқиб кетаётганлигидан бехабар бўлса.

Юқорида кўтарилган масала жуда жиддий ва айтиш жоизки, Ўзбекистон келажагини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири. Ақлли, ўз устида ишлайдиган йигит ва қизлар қолиб, ота-онасининг пулига ишонадиган, ҳамма нарсани пул билан ҳал қилса бўлади, деб ўйлайдиган ёшлар келажакда давлатимиз ривожига албатта ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.

Афсуски, ҳар қанча фикр билдирмайлик, айбдорлар қўлга олинган тақдирда ҳам бу йил ҳам кечикдик, чунки аллақачон Х-вариантлар ўз “эгалари”га етиб боришга улгурди.

Абитуриентнинг юқорида ёзиб қолдирган эътирозлари ва бошқа у каби ўз билимига ишониб, талаба бўлиш истагида бўлган шундай ёшларнинг мурожаатлари асосида давлатимизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари, Давлат тест Маркази, Олий таълим вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари шу бугунданоқ ушбу иллатнинг илдизини қирқишга киришишса, айни муддао бўларди...

Манба

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 
Шархлар
Мехмон
  03 август 2017, 20:05
ТВ Пресс клуб да ДТМ ход ими ва Ректорлар Х вариант хакида мутлоко булмаган гап деб. тест синовлари ута шаффофлик билан ва халол утишга вада Берган эди. Лекин сотилган х вариантлар тест саволлари билан хакикатда бир хил чикканлигини гувохи булдик. Энди Бунга масуллар нима дер экан. (Боласи йук инсонлар ким экан......)
Айрим олийгохларда хакикат булди Лекин аксарият олийгохларда эса тест синови товламачилик билан утди.
Низомиддин
  03 август 2017, 08:25
углим кимё технология институтига экзамен топширди, кучада пулга ичкаридагиларни вариантларини телефонга расмга тушириб олиб чикганларни ва ишланган вариантларни олиб кирганларни курдим. Бундай нопок инсонларни касрига укиганлар колиб кетса алам килади.
Мехмон
  03 август 2017, 04:19
Сиз назарда тутаётган текшириш аслида инсон хукукини камситиш хисобланади.
Тест утказиладиган масканлар ва абитуриентлар сони нисбатан куп булганлиги сабабли электрон
кузатув билан камраб олиш хар тарафлама мушкул.
Качонлардир фукороларни саводсизликдан куткариш учун
кандайдир йуллар билан рагбат бериб мактабларга жалб этилган.
Хозир ишлаб чикаришда модернизация диверсфикатция килиш канчалик иктисодий ва молиявий фаравонликни таьминлаши аён булиб колган булса.
Жамиятни ислох килишнинг энг арзон ва кулай, конуний йули шунингдек бошка миллатлардан
интелактуал жихатдан узиб кетишнинг бирдан бир йули
барчага чеклов ва синовларсиз олий таьлим берилиши кераклиги аён булиб колади.
Ривожланган давлатларга ва уларнинг тараккиёт йулига таклид килмай шу билан бирга умумжахон тамоилларига зид булмаган холда
давлатимизнинг ривожлана бошлагани хали уз самарасини беради.
Ф.М.
Мехмон
  02 август 2017, 15:01
Ha. O'ZDJTUda shunday buldi. Tekshiruvchilar abiturentlarni qo'l uchida tekshirdi. Nazorat har yilgidan sust bo'ldi.
Мехмон
  01 август 2017, 22:24
Кимда шикоят бор?
Нима дейсизлар ноконуний хатти харакатлар сезилдими?
Alisher
  29 июл 2017, 21:12
Har yili Test markazi,rektorlar,milliy xavsizlik xizmati bir necha mln $dollor yoki undan katta miqdordagi pul evaziga bunday amalyotlarni bajaradi va bu bundan keyin ham davom etadi, KATTA PUL 99% odamni yo'ldan uradi.
Bunga qarshi chora faqat imtihonga kiruvchilarni telefon,shpargalka bilan ushlanganlarni imtihonga kiritmaslik va buni VIDEO KAMERA lar bilan kuzatish va ONline markazga uzatish,
nazoratchilarni korrupsiyaga gumon qilinsa doimiy ishidan chetlatish agar isbotlansa aybi kerak bulsa mol mulkini musodara qilib kamida15,20 yilga qamash,
X varyantyodlab kirganlarni va bilmsizlarni Qayta imtihon qilish.
Мехмон
  27 июл 2017, 22:51
Хурматли абитуриентлар !!!
Хеч нарсани уйламай билимингизга ишонинг ва харакат
КИЛИНГ !!!!
Бошка масалаларни назорат киладиган давлат органлари бор!
Улар сизнинг хукукингизни поймол этилишига йул куймайдилар!!!
Бизнинг хавфсизлик органимизга
чап бериб кетаоладиган "шоввоз"
хали тугилганича йук !!!
Хеч иккиланманг ва узингизга
ИШОНИНГ!!! Ф.М
Мехмон
  27 июл 2017, 12:08
Имтихон ўтказилаётган жойларга назорат камералари ўрнатилса, у ердаги имтиҳон олувчилар ризқи қийилади-ку!!? Шунинг учун камералар қўйилмайди. "Ёшлар" телеканалидаги "Ёшлар қабулхонаси" кўрсатаувида Давлат тест маркази ходимлари жавобларини эшитганлар борми? Саволларга аниқ жавоблар берилмади. Ахборот технологиялар ривожланаётган бир вақтда бизда тестлар қоғозларда олинади. Журналист қизимизнинг жавобига аниқ жавоб бера олишмади. Чунки ўзлари ҳам бундйа тест имтиҳонлардан фойда олишади-да. Қанча гапирмайлик ўзгаришлар бўлмайди. Ҳалол Абитуриентларга Оллоҳ мададкор бўлсин, жавобларни дилига солсин! Халол абитуриентларга ОМАД!
Мехмон
  27 июл 2017, 08:38
Айрим абитуриентлар тест жараёнида таваккккал қилади, айримлари қитмирлик қиладилар улар телефон, Х-вариантлар олиб киришади тестга кириш жараёнида текширувлар олиб борилади, лекин хеч қандай натижа бўлмайди чунки кимнингдир кўмаги билан барча тест учун керакли вариантларни олиб киришади айримлари хозирги замон техникаларидан фойдаланишади. Мисол учун Кўз ойнак ёқи қул телефонларидан хам фойдаланиш мумкин
Мехмон
  27 июл 2017, 08:03
Афсуски бу нарса хакикат бу йилги тестни зудлик билан узгартириш керак.
Нахотки ОТМ кириш имтихонларига назорат камераларини куйиш имкони булмаса.
Реклама