Жанубий Корея делегацияси билан учрашув
03 сентябр 2013, 14:50 981 кўрилди
altЎзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Корея Республикаси Президенти аппаратининг бошқарма бошлиғи ўринбосари Бэ Нам Хон Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоқалар барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Президент Ислом Каримовнинг 2012 йил сентябрь ойида Корея Республикасига давлат ташрифи ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.
 
Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Корея Республикаси фонд биржаси билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Икки ташкилот ўртасида қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш, фонд биржалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистонда он-лайн фонд биржа инфратузилмасини яратиш учун замонавий ахборот технологияларини жалб этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
 
Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йилларида бошланган хусусийлаштириш жараёни бугунги кунда ўзининг юксак самараларини бермоқда. Давлат томонидан хусусий мулк эгалари ва инвесторларнинг барча ҳуқуқлари таъминланаётгани, мулк дахлсизлиги кафолатлангани, кўплаб имтиёз ва преференциялар берилаётгани бизнес ривожи учун кенг йўл очмоқда.
 
– Ўзбекистон хусусийлаштириш соҳасида бой тажрибага эга, – деди Бэ Нам Хон. – Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган улкан ишларни ўрганиш, фикр ва тажриба алмашишдан манфаатдормиз.
 
Шархлар
Реклама