Валюта сотиш бўйича Тошкент шаҳри аҳолиси етакчилик қилмоқда
15 ноябр 2017, 20:26 1343 кўрилди

alt

Банклардаги айирбошлаш шохобчаларида валюта сотиш бўйича Тошкент шаҳри аҳолиси етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 15 ноябрда Марказий банк ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ташкил этилган навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

"Халқ сўзи" нашрининг ёзишича, аҳоли томонидан банкларга валюта сотиш Тошкент шаҳрида 29, Фарғона вилоятида 11, Самарқанд, Андижон вилоятларида 9, Наманган вилоятида 8 фоизни ташкил этмоқда.

Сессияда таъкидланишича, сентябрь ойидан буён банклар томонидан фуқаролардан 644 миллион доллар сотиб олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Шархлар
Реклама