Қимматли қоғозлар бозорида нотўғри ахборот учун 1 млн. сўм миқдорида жарима белгиланди
10 октябр 2013, 14:26 728 кўрилди

altUzReport ахборот агентлиги таҳлилчиларининг фикрига кўра, мазкур қўшимчаларга мувофиқ инвесторларга жабр етказувчи эмитентлар томонидан қиматли қоғоз чиқаришнинг жорий тартиби бузилиши оқибатида мансабдор шаҳсларга энг кам иш ҳақининг еттидан ўн бараваригача жарима солинади.

Қимматли қоғоз бозори иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар билан келишувларни амалга ошириш ва рўйхатдан ўтказиш таритиби бузулиши оқибатида эса мансабдор шаҳсларга энг кам иш ҳақининг еттидан ўн бараваригача жарима солинади.

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан инвесторлар ва давлат назорат органларини адаштирилса мансабдор шаҳсларга энг кам иш ҳақининг еттидан ўн бараваригача жарима солинади.

*жорий йилнинг 7 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган қонун ҳужжатлари тўғрисида»ги Қонунга имзо чекди.

 

Шархлар