Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди
28 август 2013, 11:34 945 кўрилди

altUzreport.uz'нинг хабар беришича,Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шаҳслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш хамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шаҳслар гурухининг устун мавқеини эътироф этиш тартиби ва шартлари ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди.

Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шаҳслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш товар ва молия бозори чегаралари доирасида, унинг жойлашган ва давлат рўйхатидан ўтган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хамда унинг худудий органлари (монополияга қарши орган) томонидан амалга оширилади.

Хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нарҳларни аниқлаш тартиби тоўғрисида низом  молия бозорида устун мавқени егаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шаҳслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг монопол юқори ва монопол паст нарҳларини аниқлаш тартибини белгилайди.

Молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шаҳслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг монопол юқори ва монопол паст нарҳларини аниқлаш монополияга қарши органлар томонидан амалга оширилади. Низомда хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нарҳларини аниқлаш тўғрисидаги қонун-қоидалар белгилаб қўйилган.

Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом эса товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тартибини белгилайди. Ушбу Низом табиий монополиялар субъектларига татбиқ этилмайди.

Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш монополияга қарши орган томонидан амалга оширилади. Мазкур низом хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқаришнинг асосий шартлари, унинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини ўрганишни амалга ошириш, шунингдек, у тўғрисида қарорлар қабул қилиш каби қонун-қоидалар хақида маълумотлар берилган.

Шархлар
Реклама