Тошкентда "малакали кадрлар – даромадли бизнес" халқаро hr-форуми иш бошлади
23 мая 2013, 18:19 1376 кўрилди

Форум ташкилотчилари бўлиб “Келажак овози” қaltошидаги Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи марказ, “SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги” ва Фонд Форум ҳисобланади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палаталари бюджет ва иқтисодлий ислоҳотлар, ахборот а коммуникация технологиялари, саноат, қурилиш ва савдо қўмиталари, Олий Мажлис ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ташкил этилди.

НR-форумнинг асосий мақсади бизнес юритишнинг замонавий шароитида кадрлар тайёрлаш, персонал бошқаришнинг сифатли стратегияси, меҳнат бозорининг ривожланиш жараёнлари билан борғлиқ актуал масалаларни муҳокама қилиш учун керакли шароит яратишдир.

Форумда 150га яқин иштирокчилар қатнашди, маҳаллий ва халқаро йирик компанияларнинг топ-менежерлари, директор ва персонални бошқариш менежерлари, аҳолини меҳнат ва  бандликка кўмаклашучи давлат органлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

Форумда шунингдек HR-брендинг ва персонал бошқаришнинг замонавий технологиялари соҳасида чет эллик етук мутахассислар иштирок этмоқдалар. Тадбирнинг махсус мехмони Брет Минчингтон - Employer Brand International компанияси асосчи ва бошқарувчисидир. Форум қатнашчиларини HR-брендингнинг устун томони ва самарали жиҳатлари ҳақида мастер-класс кутиб турибди.

Форум доирасида шунингдек, UzJobs.com рекрутинг лойиҳаси, “SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги”, ННТ “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролар Форуми”, Ёш тадбиркорлар Мактаби, “Келажак овози” қошидаги  Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи марказ томонидан ташкиллаштириладиган “Кўп ишлар” ваканциялар ярмаркаси ва Олийгоҳларларо Карьера кунига бағишланган тадбир ўтказилади.

Бу каби тадбир иш беручи компанияларга ишсиз юрган мутахассислар ҳамда битирувчи талабалар билан тўғридан-тўғри мулоқот килиш имконини, уларга истиқболлар ҳақида маълумот бериш ва ишга энг фаол, иқтидорли, интилувчан кадрларни танлаш имконини беради. Ўз навбатида, бу иш изловчи мутахассислар учун йирик компаниялар “эшигини очиш”, эълон қилинган вакансиялар билан танишиш, ишга жойлашиш ва бошқа имкониятларни беради. Олийгоҳлараро Карьера куни ва Вакансиялар ярмаркасида 10 000га яқин иш изловчилар келиши кутилмоқда.

Шархлар
Реклама