Тошкентда бизнесни текшириш қисқарди
13 август 2013, 15:23 814 кўрилди

altПрезидентимизнинг 2011 йил 4 апрелдаги «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4296-сонли Фармонида белгилаб берилган меъёрларга биноан, тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқишмоқда.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритишлари учун ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида 2013 йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар назорат органлари томонидан 19,2 мингта тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида 546 та семинарлар ўтказилган, 115 та кўргазмалар ҳамда 1625 маротаба оммавий- ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил этилди ва 96 турдаги жами 31,7 минг нусхадаги қўлланма, буклет ҳамда бошқа тўпламлар тадбиркорлик субъектларига етказилди.


 

Шархлар