Тошкент денгизида оммавий чўмилиш майдони ташкил этилади
19 ноябр 2013, 16:48 4293 кўрилди

alt

Жумладан, вилоятдаги маданий мерос объектларини, хусусан Ангрен шаҳридаги "Гумбаз бобо" мақбараси, Оққўрғон туманидаги Шоҳрухия ва Хонқа археологик ёдгорликлари, Охангарон туманидаги "Шодмалик ота" ёдгорлиги ва "Сардоба Қайнар" комплекси, Бекабод туманидаги "Қизил Мозор" мақбараси, "Занги ота" комплекси ва бошқа шунга ўхшаш объектларни таъмирлаш ва ҳолатини яхшилаш юзасидан чоралар кўрилади. 

Шунингдек 2013-2015 йилларда вилоятда 15дан зиёд янги мехмонхоналар, мотел ва кемпинглар, коттежли шаҳарчалар (Чирчиқ шаҳрида, Бекобод, Бўстонлиқ, Охангарон, Қибрай, Паркент, Пскент, Юқори Чирчиқ туманларида) қуриш, "Ангрен", "Чирчиқ-зером" меҳмонхоналари, "Оққўрғон"санаторийси, "Аппартак ором барака" профилакторийси, "Тегирмон" оромгоҳи, "Оқтош" санаторийси, Чимёндаги параплан ва дельтапланларнинг учиш майдонлари ва яна қатор дам олиш масканларида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган. 

"Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" трассасида йўлбўйи туризм объектларини (кемпинг, меҳмонхона, газ тўлдириш станцияси, савдо ва овқатланиш пунктлари) қуриш, шунингдек, Чимён-Чорвоқ зонасида, Паркент туманида, Янгиобод посёлкасида ва Туябўғиз сув омборида 20та санитария-гигиена пунктларини қуриш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Чорвоқ ва Туябўғиз (Тошкент денгизи) сув омборларида қутқарув хизматини назарда тутган ҳолда оммавий чўмилиш пляжларини ташкил этилиши кутилмоқда. 

 

 

Шархлар
Реклама