Республикамизда нефт истеъмоли ҳажми ошди
17 июн 2013, 15:09 1003 кўрилди

altБерилган маълумотларга кўра, мамлакатимизда нефт истеъмоли ҳажми 2011 йилга нисбатан 2,1 %га, яъни 3,9 млн. тоннага ўсди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз ичкарисида нефт истеъмоли 24 соат давомида ўртача 82 минг баррелни ташкил қилган. Бир йил муқаддам бу рақам 80 минг баррелга тенг эди.

Ўтган йили Ўзбекистонда 56,9 млрд. кубметр табиий газ қазиб олинган, бу 2011 йилги кўрсаткичдан 0,4% га камдир. Шу билан бирга, газ истеъмоли 47,9 млрд. кубметрни ташкил қилди (2,8% га кам).

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича миллий оператор «Ўзбекнефтгаз» МХК йилига 70 млрд. кубметргача табий газ ва 8 млн.тоннагача суюқ углеводородлар қазиб олиш қувватига эга.

Холдинг берган маълумотларга кўра, 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига углеводород заҳиралари 2,52 млрд. тонна ёқилғини, унинг 65% эса газ заҳираларигатўғри келган.

Шархлар
Реклама