Реклама бозорида телевидение етакчи
05 август 2013, 09:17 1071 кўрилди

altЎзАнинг хабар беришича,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил ишлари якунларини умулаштирган ҳолда, пойтахтимизда рекламанинг ўртача 35 фоизи телевидение каналлари орқали 24 фоизи радиостанциялар, 23 фоизи босма нашрлар, 18 фоизи ташқи реклама орқали тарқалмоқда.

Тадбирда шунингдек мамлакатимиз реклама бозорининг 52 фоизи Тошкент шаҳри улушига тўғри келиши таъкидланди. Пойтахтимизда рўйхатга олинган икки юзта реклама соҳаси тадбиркорлик субъектларининг 68 таси ихтисослаштирилган реклама агентликларидир. Шаҳарда 4,1 мингдан зиёд ташқи реклама воситаси жойлаштирилган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми юқори технологик воситалардир. Яъни, LCD экранлардан фойдаланган ҳолда намойиш этилмоқда.

Айни пайтда ҳудудларда, хусусан, Самарқанд вилоятида ҳам реклама бозори жадал ривожланмоқда. Бу ерда реклама бозорининг, 14 фоизини радио, 28 фоизини босма нашрлар, 16 фоизини ташқи реклама ташкил этади. Реклама бозорида таклиф этилаётган маҳсулотларнинг 80 фоизи мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг товар ва хизматларидан иборат, - дейилади ЎзА хабарида.

Реклама бозори таҳлили шуни кўрсатадики, 2012 йил якунларига кўра, мамлакатимизда реклама агентликлари сони 482 тани ташкил этган бўлса, жорий йил олти ойида бу кўрсаткич 494 га етди. Реклама берувчилар орасида телевидение кенг оммалашган бўлиб, бозорда реклама қилинаётган маҳсулотларнинг 52 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келмоқда. Кейинги ўринларни босма нашрлар (19 фоиз), ташқи реклама (14 фоиз) ва радио (12 фоиз) эгаллаб турибди.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил ишлари якунлари тўғрисидаги маълумотлари тақдим этилди.

Шархлар
Aziz
  14 август 2013, 10:42
Televideniya orqali namoyish etilayotgan reklamalarning oshib ketganligi ayniqsa viloyatlarda kanal sifat ko`rsatkichiga, ko`rsatuvlarga va tomoshabinlar kayfiyatiga ta'sir etmoqda. Bunday reklama tarqatishni kamaytirib, ko`rsatkichi ancha past bo`lgan tashqi reklamadan ko`proq foydalanilsa yaxshi bo`lmasmidi...
Реклама