Пойтахтимизда X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланди
24 октябр 2016, 23:18 2461 кўрилди

alt

Пойтахтимизда X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланди, дея хабар беради ЎзА.

Саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида мамлакатимизнинг барча тармоқлари ва етакчи корхоналари иштирок этмоқда. Қурилиш материаллари саноати, енгил саноат, автомобилсозлик, машинасозлик, озиқ-овқат, электротехника ва фармацевтика саноати шулар жумласидан.

Иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқараётган ёки ўзлаштирилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган маҳсулотлар турлари ҳамда истиқболли лойиҳалари билан қатнашмоқда. Барча вилоятлар ўзларида мавжуд бўлган, бироқ ҳали талаб даражасида фойдаланилмаётган иқтисодий, молиявий, меҳнат ресурсларини ва истиқболли лойиҳаларни таклиф этмоқда.

2007 йилдан буён ҳар йили ўтказилаётган мазкур тадбирлар Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрдаги "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони, 2013 йил 29 январдаги "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги "2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан ташкил этилади.

Мазкур форум доирасида мамлакатимизнинг етакчи саноат корхоналари ўз тақдимотларини ўтказади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама