Пластик картадаги қолдиқ суммага фоиз ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди
17 март 2017, 16:10 5711 кўрилди

alt

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди.

Янги тартибга кўра, пластик карточкадаги қолдиқ маблағларни капиталлаштириш тижорат банклари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Илгари тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Республика Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси (9%) дан кам бўлмаган миқдорда белгиланган эди. 

Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чоралари кўриб борилмоқда. Ҳозирги пайтда жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали қисқа муддатли истеъмол кредитлари беришни (overdraft) йўлга қўйиш бўйича тартиб ишлаб чиқилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  27 март 2017, 16:10
хеч қайси банкда фоиз хисобланмайдикуууууу
Мехмон
  19 март 2017, 18:12
" тижорат банклари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. "- ким ким билан шартнома тузади, шартнома учун минимал фоиз белгиланганми,белгиланган булса бу киймат аввалги 9% дан кам буладими,купми??
Мехмон
  19 март 2017, 07:06
Халк банки томонидан хам колдик суммадан фоиз умуман бир тийин хам туланмаяпти
Мехмон
  18 март 2017, 14:00
hamma banklayam plastikdagi qoldiq summaga foiz tolaymaydikuuuuu............misol uchun ipoteka bankida yooo
Мехмон
  17 март 2017, 20:02
Ислохотларнинг узвий ва бардавомлиги барчани хурсанд этаётганлигини яккол куриш мумкин. Нолиш ва ёзгиришлар урнини шукуроналик эгаллаётганлигини куришнинг узиёк шукурона айтиб яшашни
ёдга солаётгандай.
Миллатимиз бир бирига имконият яратиб биргаликда ахилликда яшашга барча бир инсон эканлигини янада англаб бораётганлигидан барча катори мен хам мамнун эканлигимни
билдирмокчиман.
Реклама