NBU Германия банклари билан миқдори 950 млн еврога тенг келишувларни имзолади
16 ноябр 2017, 19:09 401 кўрилди

alt

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Германиянинг етакчи банклари билан умумий миқдори 950 млн еврога тенг бўлган заём келишувларини имзолади, деб хабар беради NBU расмий сайти.

Келишувларга 14-17 ноябр кунлари Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг ГФРга амалга оширилаётган ташрифи доирасида эришилди.

Ўзмиллийбанк ҳамда Deutsche Bank AG ўртасида миқдори 500 млн еврога, Commerzbank AG билан 350 млн евро ҳамда AKA Bank билан 100 млн евро микдоридаги келишувлар имзоланди. Улар инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади.

Имзоланган заём келишувлари «кафолатланмаган», яъни давлат кафолати тақдим этилишини талаб қилмайди, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама