«Навоий» МЭИЗда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда
29 июл 2013, 11:12 691 кўрилди

altЎтган уч йил давомида «Навои» МЭИЗда фаолият олиб борувчи  юқоритехнологик корхонада импорт ўрнини босувчи болалар таглиги ва целлюлозадан ишланган гигиеник маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб ёзади «Правда Востока» газетаси.

Бренд маҳсулотларининг фаол олға силжиши – «Pannolino» болалар таглиги ва бошқа гигиеник маҳсулотлар – чет эл капиталига эга корхонага барқарор фаолият ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишини таъминлади. Ўтган йили 1 млрд. 100 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, жорий йилнинг биринчи ярмида эса сотув ҳажмлари 1 млрд. 700 млн сўмни ташкил этди.

Бир сменада корхонада 60 минггача болалар таглиги ва 70 минг донагача гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот турини доимий равишда кенгайтириб, сифатини эса оширилмоқда.

 

Шархлар
Реклама