"Навоий"да янги қўшма корхона иш бошлади
21 ноябр 2013, 17:53 2060 кўрилди

alt

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида юқори кучланишга чидамли электр кабеллари ва симлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир янги “НРС systems” (Hayat power cable systems) қўшма корхонаси иш бошлади.

Янги корхонада 150 киши иш билан таъминланди. Хитойлик сармоядорларнинг 20 миллион 450 минг АҚШ доллари қийматидаги инвестицияси кўмагида иш бошлаган мазкур корхона маҳаллий хомашёдан йилига 350 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган турли ўлчамдаги мис ва  альюминий кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг асосий хомашё таъминотчиси Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳисобланади. Замонавий дастгоҳларни бошқараётган мутахассисларнинг асосий қисмини ёшлардан ташкил топган. Бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 60 фоизини экспортга юбориш кўзда тутилган.

Фото: Сирож Аслонов (ЎзА)

 

Шархлар
Реклама