Нақд пулдаги пенсия ва нафақаларни тарқатиш Халқ банкига топширилди
18 март 2017, 11:07 2984 кўрилди

alt

Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томондан нақд пул шаклида тўланадиган пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа компенсация тўловлари босқичма-босқич “Ўзбекистон почтаси”дан Халқ банки бўлимларига ўтказилади. Ушбу жараён жорий йилнинг 2017 йилнинг июль ойига қадар амалга оширилади. Бу Президентнинг 13 мартдаги “Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган. 

Марказий банк ахборот хизмати хабарига кўра, пенсионерларга қулайлик яратиш мақсадида нақд пул тўлови шаклида бериладиган пенсия маҳалла маъмурияти биносида очиладиган кассаларда тарқатилади.

Мустақил ҳаракатлана олмайдиган пенсия ва нафақа олувчи шахсларга уларнинг нақд пул шаклидаги пенсия ва нафақалари Халқ банки томондан уйларига олиб бориб берилади.

Ҳар ойнинг 27 санасига қадар Марказий банк Халқ банкининг буюртмасига асосан узлуксиз равишда пенсия ва нафақаларни тўлаш учун керакли маблағни етказиб беради. Нақд пулларни махсус кассаларга етказиб бериш учун Damas русумли инкассатор машиналари харид қилинади. Марказий банк билан ҳамкорликда Халқ банкида хусусий инкассация хизмати ташкил этилади.

Пенсия жамғармаси Халқ банки билан ҳамкорликда аҳолини пенсия ва нафақа билан тайинланишини назорат қилиш мақсадида онлайн тартибидаги SMS ахборот хизматини ҳам тақдим этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  27 март 2017, 07:50
почталионлар ишсиз колар эканда
Сафарова Мехмон
  18 март 2017, 21:47
Бунинг натижасида Республикамиз микиёсида ПОЧТА Компанияси хизматлари учун сарфланадиган жуда катта триллион пуллар бекорга сарф килинаётганига чек куйиладиган булибди..Жуда кулай йул танланган.
Реклама