Миллий банкка депозитлар сифатида давлат бюджети маблағларини жалб этиш ҳуқуқи берилди
15 ноябр 2017, 19:57 426 кўрилди

alt

13 ноябрда Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ҳужжатда миллий банкнинг ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда чакана банк хизматлари кўрсатиш соҳаларидаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган.

Бундан ташқари, миллий банкка мамлакатнинг иқтисодий ҳамкори бўлган хорижий мамлакатларда ваколатхоналар, филиаллар, шўъба банклар ташкил этиш ва депозитлар сифатида давлат бюджети маблағларини жалб этиш ҳуқуқи берилди.

Икки ой ичида банк Уставининг янги таҳрири ва банк Кенгашининг янгиланган шахсий таркиби тасдиқланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама