Миллий банк Туркиянинг Eximbank'и билан битим имзолади
26 октябр 2017, 17:25 388 кўрилди

alt

Шу йилнинг 26 октябрь куни Истамбул шаҳрида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Туркиянинг экспорт-кредит банки «Türk Eximbanküрк» билан қиймати 44 миллион долларга тенг заём битим имзолади. Бу ҳақда Миллий банк сайтида хабар берилди.

Келишув Туркия Республикаси хизматлари ва маҳсулотларини сотиб олишга қаратилган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилишини кўзда тутади.

Заём битими кафоланланган эмас, яъни ҳукумат кафолатини кўзда тутмайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама