Микрофирма эгаларини статистик ҳисобот муддати ҳавотирга солмоқда
14 июн 2013, 12:18 1074 кўрилди

alt- 2013 йил II чорагида танланма ўрганиш учун танланган микро­фирмалар Рўйхати қай тарзда шаклланади? – деб сўрамоқда тадбиркор.

Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 25 февралдаги 1-сонли Қарори билан тасдиқланган “Микрофирмаларда танланма ўрганишларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича услубий низом”да белгиланган тартиб бўйича махсус дастур қўлланилган ҳолда шаклланади.

Микрофирмаларда танланма ўрганишларни ташкил қилиш методологияси Евростат (Европа иттифоқи статистика хизмати) орқали ишлаб чиқилган корхоналарни статистикага оид ўрганишларни режалаштириш ва ташкил қилиш бўйича қўлланманинг асосий қоида, тамойил ва тавсияномаларига асосланади.

Танланма ўрганиладиган микрофирмалар Рўйхати микрофирмалар 2013 йил II чораги учун текширув анкетасига асосан (1-MFK, 2-MFK и 3-MFK) Давлат статистика қўмитаси сати -  www.stat.uz , «Тадбиркорлар учун норматив-ҳуқуқий база» бўлимида бор.

2012 йил 16 июлдаги Ўзбекистон Респбуликаси Президентининг№ ПФ-4453 фармонида қайд этилганидек, барча микрофирмалар йиллик статистик ҳисобот тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма ўрганишлар ўтказади. Аммо, нимагадир, жорий йилнинг  I чораги учун хисоботи даври оҳирида статистика қўмитасидан бизга қўнғироқ қилиб 2013 йил чораги учун хисоботни тақдим этишимизни сўрашди.

- Илтимос, тушунтириб беринг, чакана савдо билан шуғулланадиган кичик корхонамиз 7 кишидан иборат. Нима сабабдан статистик хисоботни ҳар чоракда топширишимиз керак?

Танланма ўрганишлар бўлиб микрофирмалар – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 11 октабрда № 439 сонли қарори билан тасдиқланган кичик бизнес субъектларига кирувчи микрофирмалар учун корхона ва ташкилотлар Классификациясида белгиланган йиллик ўртача хисобга ва иқтисодий фаолият турларига эга юридик шахслар ҳисобланади.

Қолган барча кичик корхоналар статистик хисоботни йилнинг ҳар чорагида тақдим этишлари лозим.

Шархлар