Марказий банк хорижий валюталарнинг янги қийматларини эълон қилди
06 ноябр 2017, 14:55 2653 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 7 ноябрь санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8067 сўм 62 тийин этиб белгиланди (10 сўму 50 тийинга тушди). 1 евро қиймати 9367 сўм 31 тийин, 1 Россия рубли 136 сўм 62 тийин этиб белгиланди.

Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама