Марказий банк долларнинг янги қийматини эълон қилди
09 октябр 2017, 16:04 4199 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 октябрь санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8052 сўм 08 тийин этиб белгиланди (8 сўму 72 тийинга тушди). 1 евро қиймати 9450 сўм 73 тийин,  1 Россия рубли 138.52 сўм, 1 фунт стерлинг эса 10547 сўм 42 тийин этиб белгиланди.

Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  10 октябр 2017, 14:02
" валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган." -качон олади??
Реклама