Made in Uzbekistan тамғаси остида вагонлар экспорт қилинмоқда
25 октябр 2017, 15:00 534 кўрилди

alt

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» илк маротаба Made in Uzbekistan тамғаси остида ўз маҳсулотларини экспорт қила бошлади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу заводда метро вагонлари таъмирланади, янги кўринишдаги йўловчи вагонлар ишлаб чиқарилади. Жорий йилдан бошлаб корхона маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқди.

2016 йилда Россия ва Қозоғистон давлатлари томонидан Ўзбекистон вагонсозлари ишлаб чиқараётган 61 911, 61 907 русумдаги платскарт ва купе вагонларига қизиқиш катта бўлган эди. Жорий йилда эса улар учун мўлжалланган янги кўринишдаги қулай вагонларни ишлаб чиқаришга киришилди. Йил охирига қадар 5 та платскарт ва яна шунча купе вагонларига буюртмалар келиб тушди.

Мазкур вагонларга илк бор замонавий сув ва ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилган, ёритиш тизими бутунлай ўзгартирилган Вагон ичини жиҳозлашда ёрқин ранглардан фойдаланилган. Вагонни тайёрлаш жараёнида йўловчиларнинг хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу экспорт маҳсулотига заводнинг ўзида тайёрланган 68 922 ва 68 921 русумдаги тележкалар ўрнатилган. Илк 4 та вагон июль ойида буюртмачиларга жўнатилди. Йил охирига қадар қолган маҳсулотлар ҳам ўз эгаларига етказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама