Люксембург оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди
09 ноябр 2017, 13:58 546 кўрилди

alt

Ўзбекистон тижорат банклари томонидан мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисоб варақларига шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилмайди.

7 ноябрда Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарорида бу назарда тутилган, деб маълум қилади Адлия вазирлигининг ахборот хизмати.

2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг “талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат” сифатида тан олган.

Шунга кўра, Люксембург Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама