IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади
23 сентябр 2013, 14:45 1300 кўрилди

alt“Тошкент-Тола” терминалида 16-17 октябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Омборлар таъмирланиб, пахта хомашёсини намойиш қилиш ва сотиш учун янада қулайроқ шароит яратилаётир. Ушбу анъанавий ярмарканинг энг қулай вақт – пахта толаси бозорида савдо фаоллашган пайтда ташкил этилиши ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар учун бирдек манфаатлидир. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Шархлар