Хитой компанияси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 500 миллион долларлик сармоя киритади
12 декабр 2017, 20:36 656 кўрилди

Хитойнинг энг йирик компанияларининг бири Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига ярим миллиард долларлик инвестиция киритиш бўйича битим имзолади.

alt

5 – 12 декабр кунлари Хитойнинг Хенан провинциясидаги «Wanbang» компаниясининг раҳбарияти ХХРда Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Саидовнинг тавсияси билан мамлакатимизга ташриф буюрди. “Wanbang” компанияси Женгжоу шаҳрида 40000 кв.м майдонга жойлашган, улгуржи савдога мўлжалланган энг йирик озиқ-овқат логистика марказини барпо этган.

Ушбу логистика марказида 6500 корхона фаолият юритади. Марказда 150000дан ортиқ одам турли маҳсулотлар билан савдо қилиб, улар учун турли қулайликлар ҳамда логистика маркази ёнида кўп қаватли апартаментлар барпо этилган.  Компания 50дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик қилиб келади. Хитой озиқ-овқат бозорининг 37 фоизини эгаллаган ушбу компания вакиллари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида бўлиб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ришталарини ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди. Ўзбекистон ва ХХР ҳамкорлигининг кординатор вакили “Озиқ-овқат холдинг”нинг Хитой йуналиши бўйича бўлим бошлиғи Дилшод Муллабаевнинг таклифи ва компания раҳбариятининг хайрихоҳлиги билан қишлоқ хўжалиги, жумладан,чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, кўпайтириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт, импорт ва реэкспорт қилиш каби йўналишларда 15дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга имзо чекилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 500 миллион долларлик инвестициялар жалб қилинади. Ушбу келишув «Henan Wanbang Selected Supply Chain Management Co.Ltd», Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва “Озиқ-овқат холдинг” ўртасида имзоланди.

alt

Имзоланган келишувга асосан, Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналарида 10 000 гектарлик худудга логистика марказлари, қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш объектларини барпо этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда етиштирилган 100 000 тонна мошни Хитойга экспорт қилиш режаси ҳам бор. Музокараларда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Отабек Мустафоев, “Озиқ-овкат холдинг” раиси Тоҳиржон Жалилов, Узбекистон ва ХХР ҳамкорлигидаги кординатор вакили, холдингнинг Хитой йуналиши буйича бўлим бошлиғи Дилшод Муллабаев ва Хитойнинг «Henan Wanbang Selected Supply Chain Management Co.Ltd» компаниясининг бош менеджери Чэнь Гуанхунлар иштирок этишди.

alt

Шархлар
Реклама