ЎзТХБда техник мойлар сотуви ҳажми ошди
24 мая 2013, 18:14 753 кўрилди

altЖорий йилда техник мойларнинг барча турини олиб чиқиш ҳажмлари кўпайди, бу эса сотув жараёнида ўз аксини топди. Ушбу йилда саноат мойларига бўлган таклиф ҳажми бироз пасайган бўлса-да, мотор мойларининг кўрсаткичлари қарийб икки баробарга ўсди. Шу билан бир вақтда уларнинг бозордаги умумий улуши 84%гача пасайди. Сотувдаги умумий ҳажми 1,1 минг тоннани ташкил этган саноат ва мотор мойлар улушининг камайиши турбина ва  SAE-140 мойларининг ўсишига ҳам таъсир қилган.

Сотувчилар орасида техник мойлар ҳажми ва номенклатураси ўсишига қарамасдан, сезиларли ўзгаришлар содир бўлмади. Навоий нефтбазаси ўтган йилдагидек 20% улуш билан бозорда етакчиликни ушлаб турибди. Жорий йилда компания асосий эътиборини бозорга мотор мойларини таклиф этишга қаратган. Хусусан, бу махсулот нефтбаза томонидан реализация қилинган техник мойларнинг ярмидан кўпини ташкил қилади, рақамларда эса бу 1,3 минг тонна мойдир.

Шархлар
Реклама