Ўзбекистонлик сайёҳлар кўпроқ қаерда ҳордиқ чиқаришмоқда?
07 ноябр 2013, 15:51 1546 кўрилди

alt

«Подробно» нашрининг хабар беришича, ушбу кўрсаткич йилига ўртача 20%га ўсмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистондан Туркияга сафар қилган сайёҳларнинг сони 130 минг кишини ташкил қилади.  Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берган.

 

Охирги 3 йилни олиб қарайдиган бўлса, ушбу мамлакатга борган ўзбекистонликларнинг сони икки баробарга ортган. Хусусан, 2010 йилда 68 мингдан зиёд, 2011 йилда 85 минг, 2012 йилда эса 100 минг сайёҳ «кичик Осиёга» сафар қилган.

 

Ўз навбатида юртдошларимиз асосан Анталия, Бодрум ва Истанбул шаҳарларига сафар қилишни маъқул кўришаётган экан. 

Шархлар
Реклама