Ўзбекистондан Хитойга тортиладиган газ қувурининг 4-линияси 2015 йилда қурилади
08 октябр 2013, 14:30 963 кўрилди
alt"2014 йилда базавий техник лойиҳа ишлаб чиқилади, қурилиш эса 2015 йилнинг биринчи ярмида бошланиши мумкин", - деб хабар беради лойиҳага яқин манбага таянган РИА новости агентлиги. Манбанинг сўзларига кўра, 2013 йил охиригача мазкур лойиҳа бўйича келишувнинг имзоланиши режалаштирилмоқда. Аввалроқ, янги газ линиясини 2014 йилда қуриш кўзда тутилаётганди. 
"Томонлар йилига  30 млрд. куб газ узатиш қувватига эга бўлган газ қувурининг учинчи линиясини қуришни тезлаштиришга ва  тўртинчи линия қурилишини бошлаш ҳақида келишиб олдилар", - дейди манбаа.
"Марказий Осиё-Хитой" газ қувурининг қурилиши 2008 йилда бошланган бўлиб, 2009 йилда ишга туширилганди. Унинг умумий узунлиги қарийб 7 минг километрни ташкил этади. Қувур Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади. Хитойда эса ушбу газ қувури Гуанчжоу шаҳрига қадар етиб боради ва мавжуд газ линиялари орқали тарқатилади. 
Шархлар
Реклама