Ўзбекистонда ипотека кредитига доир 15 та факт
09 октябр 2013, 19:00 2507 кўрилди

alt1. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 14 февралда қабул қилинган қарори билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастури бунда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

2. Дастурга мувофиқ тижорат банкларининг маблағлари эвазига ҳудудларда 105 та кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши давом эттирилмоқда.
3. 2013-2015 йилларда фойдаланишга топшириладиган ушбу квартиралар ипотека кредитлари воситасида уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Ўзбекистон Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ёш оилаларга тақдим этилади.

4. Шунингдек, ипотека кредитидан фойдаланаётган ёш оилаларнинг даромадларидан солиқ олинмайди.

5. Шу йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, банкларининг ипотека кредитлари қолдиғи ҳажми 2 триллион 379 миллиард сўмни ташкил этгани.

6. Ўтган саккиз ойи давомида янги уй-жой қуриш, харид қилиш ва қайта таъмирлаш истагидаги мижозларга қарийб 777 миллиард сўм микдорида банк кредитлари ажратилгани бунинг ёрқин далилидир.

7. Дастур доирасида 2009-2012 йилларда намунавий лойиҳалар асосида 159 та қишлоқ туманида 650 та янги уй-жой массиви барпо этилди.

8. Умумий майдони 3,2 миллион квадрат метр бўлган 23,6 мингдан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қурилди.

10. Ушбу мақсадларга 1,2 миллиард АҚШ доллардан зиёд миқдорда инвестициялар йўналтирилди.

11. Жорий йилда ҳам қишлоқларда уй-жойларни кенг кўламда қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, 353 та қишлоқ массиви ҳудудида 10 мингта барча қулайликларга эга уй-жой қурилиши учун банклар томонидан 1 триллион 385 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

12. Уй битгач, у шахсий мулк сифатида қабул қилиб олинади.

13. Газ, сув, электр энергияси ва бошқа муҳандислик тармоқларига ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз уланади.

14. Банк кредитлари ҳисобидан якка тартибда уй-жой қураётган қишлоқ аҳолиси кредитларни қайтариш ва уларнинг устама фоизларини қоплашга йўналтириладиган даромад солиқларини тўлашдан озод этилган.

15. Бундан ташқари, улар сотиб олган уй-жойдаги мулк учун ипотека кредитини тўлиқ тўлагунга қадар солиқ тўламайдилар.

Шархлар
алишер
  22 феврал 2016, 10:49
ассалому алейкум. оилаликман бир фарзандимиз бор. кредит олиш учун канака хужжатлар зарур
Амина
  21 август 2015, 16:41
Ассалому алейкум! Ёлғиз онаман, битта фарзандим бор, иш жойим мавжуд, пропискам бор. Илтимос, менга 1-хонали уй олиш учун кредит олиш бўйича маслаҳат берсангиз, яъни қайси банк АНИҚ кредит бериши мумкин.
орифжон аминов
  20 янвuary 2015, 10:43
менга фаргона йулидан курилаётган куп каватли квартирадан 2 хонали керак нархи хакида маълумот беришингизни илтимос киламан
Реклама