Ўзбекистонда илк бор валюта айирбошлайдиган банкомат ишга тушди
16 янвuary 2018, 15:28 2176 кўрилди

alt

15 январдан GlobUz ва Asia Alliance Bank Ўзбекистонда илк бор валюта айирбошлаш банкоматини ишга туширди. Бу ҳақда GlobUz'нинг Facebook'даги саҳифасида хабар қилинди.

Янги хизмат тури фойдаланувчиларга валюта айирбошлаш амалиётини банкларга бормасдан туриб бажариш имкониятини яратади.

Ҳозирда банкоматда нақд АҚШ долларларни сўмга айирбошлаш мумкин. Айирбошлаш учун валбталарнинг лимити чегараланмаган. Яқин кунларда банкомат орқали евро ҳамда россия рублларни ҳам сўмга алмаштириш мумкин бўлади.

Илк айирбошловчи банкомат Тошкент шаҳрининг Махтумкули кўчаси, 2а уйда жойлашган Asia Alliance Bankнинг Амалиёт бошқармаси биносида фаолият кўрсатмоқда. Энг муҳими шундаки, банкомат хизматидан 24 соат мобайнида фойдаланиш мумкин. Яқин орада банк ушбу банкоматлар сонини кўпайтириб барча филиаллари ва бу хизмат кўрсатувчи банкоматларни жамоат жойларида ўрнатишни режалаштирмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  17 янвuary 2018, 12:06
Жуда хам яхши янгилик бу Халкимиз учун кулай шароитлар яратиб бераётган рахбарларимизга рахмат вилоятларда хам йулга куйилса яхши буларди аворагарчиликка йул куйилмасди
Реклама